Маҳаллий

Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватидаги хонадонларни нотурар жойга ўтказмасдан, савдо ва хизмат кўрсатишга рухсат берилади

Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватидаги хонадонларни нотурар жойга ўтказмасдан, савдо ва хизмат кўрсатишга рухсат берилади

Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, уларни савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди. Қайд этилишича, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, поябзал ва маиший техника устахонаси каби аҳолига қулай хизмат турларини йўлга қўйиш мумкин. Бироқ амалдаги тартибда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади.

Шу сабаб биринчи қаватдаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, уларни савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф қилинди. Бунда тадбиркор ёки хонадон эгасининг тегишли фаолиятни бошлагани ҳақида хабардор қилиши етарли бўлиши кўзда тутилмоқда.

Мутасаддиларга бир ой муддатда бундай хонадонларда ташкил этилиши мумкин бўлган хизмат турлари рўйхати ва хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун 1-октябрдан ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз этиб белгиланиши ҳам маълум қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.