Иқтисодиёт

Фақат нақдсиз шаклда тўлов қилинадиган харид суммалари оширилди

28-августдан эътиборан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан ортиқ нархдаги товар ва хизматлар учун тўловларни фақат нақдсиз шаклда амалга ошириш талаб этилади. Бунгача мазкур чегаравий миқдор 25 млн сўм эди. 400 БҲМ 1-сентабрдан эътиборан 176 млн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловлар амалга оширилиши шарт бўлган харид суммасининг юқори чегараси оширилди.

2026-йил 1-апрелдан бошлаб, қиймати 25 миллион сўмдан ортиқ бўлган товар ва хизматлар учун нақд пулда тўлов қилиш тақиқланган эди.

28-августдан бошлаб, бу чегара базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари этиб белгиланди. Бу миқдор 2026-йил 1-сентабргача 164,8 миллион сўмни, 1-сентабрдан эса 176 миллион сўмни ташкил этади.

Ушбу ўзгариш давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси доирасида 27-август куни қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган. Фармон 28-августдан кучга кирди.

Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан истисно сақланиб қолмоқда, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг исталган қийматдаги олди-сотдисида нақд пул билан тўлов қилиш мумкин.

Шунингдек, муайян товар ва хизматларга ҳар қандай суммадаги тўловларни фақат нақдсиз амалга ошириш тартиби ҳам ўзгаришсиз қолди. Бу товар ва хизматларга қуйидагилар киради:

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.