Дунё

Фаластинни тан олмоқçи бöлган Иşоқ Рабин. Исроил боş вазири нега öлдирилганди?

Фаластинни тан олишга яқин бўлган Ишоқ Рабин. Исроил бош вазири нега ўлдирилганди?

1995-йил ноябрда Тел-Авивда Фаластин билан тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган митингда қатнашаётган Исроил бош вазири Ишоқ Рабин отиб ўлдирилади. Ўшанда Исроил Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга жуда яқин келган ва бунда Ишоқ Рабиннинг хизматлари катта эди. Афсуски, сиёсатчининг бу саъй-ҳаракатлари радикал қарашларга эга бўлган яҳудийларга ёқмайди ва охир-оқибат бош вазир ўлдирилади.

Исроилнинг Фаластин халқига қарши бошлаган тажовузлари 1948-йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўшандан буён яҳудий давлати БМТ резолюцияси билан ташкил этилган араб давлатини тан олмайди, Фаластин ерларини муттасил тарзда эгаллаб келади. Ўтган йиллар мобайнида Исроил ҳарбийлари томонидан юз минглаб фаластинлик тинч аҳоли вакиллари уйидан қувилди, ўлдирилди.

Аммо тарихда шундай кунлар бўлганки, Исроил Фаластин давлатини тан олишга жуда яқин келган. 1990-йиллар бошида Исроилни бошқарган Ишоқ Рабин Фаластин раҳбари Ёсир Арофат билан музокаралар ўтказиб, тинчлик битимлари имзоланади. Бироқ бу иш Исроилдаги айрим сиёсатчилар ва Фаластиннинг тан олинишига қарши бўлган радикалларга ёқмайди. Улар Ишоқ Рабинни йўқ қилиш пайига тушади.

Ишоқ Рабин 1922-йилда туғилган. Айнан ўша йили Усмонийларга тегишли Фаластин ерлари Британия мандати остига ўтганди. Мактабни битиргач қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим олади ва 1941-йилда яҳудийлар томонидан ташкил этилган «Палмах» ҳарбий тузилмаси сафига қўшилади. 1948-йилда БМТ Фаластин ерларида Исроил ва Фаластин давлатларини ташкил этиш бўйича резолюция қабул қилади ва кўп ўтмай араб – Исроил уруши бошланади. Ишоқ Рабин ана шу урушда қатнашади.

У урушдан кейин ҳам ҳарбий хизматни давом эттириб, катта лавозимларни эгаллайди. 1964-йил штаб бошлиғи бўлади. У 1967-йил Олти кунлик урушда муҳим вазифаларни бажаради.

1968-йилда генерал унвонига эга бўлган Ишоқ Рабин ҳарбий хизматдан кетиб, сиёсий фаолиятини бошлайди ва беш йил давомида Исроилнинг АҚШдаги элчиси бўлади. 1974-йил Рабин Исроил бош вазири бўлиб, яҳудий давлатини 1977-йилгача бошқаради. Кейинчалик турли вазирликларни бошқаради. Жумладан, 1984-1990 йиллар оралиғида Исроил мудофаа вазири лавозимида ишлайди. 1992-йилда ўтказилган сайловда ғалаба қозонган Ишоқ Рабин яна Исроил бош вазири бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.