Ф-35Б илк бор саккизта юқори аниқликдаги бомбани кетма-кет ташлади
АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси Ф-35Б қирувчисидан биттада саккизта Смалл Диаметер Бомб ИИ - СДБ ИИ бошқариладиган авиабомбасини ташлаш синовини ўтказди. Бу имкониятни келгусида Ф-35ънинг барча модификацияларида қўллашни тасдиқлаш йўлидаги дастлабки қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ф-35Б илк бор саккизта юқори аниқликдаги бомбани кетма-кет ташлади
Синов Аризона штатидаги Юма полигонида ўтказилди. Унда Денгиз пиёдалари корпусининг 1-оператив синов ва баҳолаш эскадриляси учувчилари иштирок этди.
Бу ерда саккизта бомбани бир вақтнинг ўзида эмас, балки нишонга бир марта яқинлашиш жараёнида кетма-кет ташлаш ҳақида гап кетмоқда. Натижада самолёт ҳар бир бомба учун нишонга қайта учиб боришга мажбур бўлмайди.
СтормБреакер номи билан ҳам танилган СДБ ИИ — оғирлиги тахминан 113 килограмм бўлган кичик ўлчамли, юқори аниқликдаги бошқариладиган авиабомба. Материалда айтилишича, у турли об-ҳаво шароитларида камида 70 километр узоқликдаги ҳаракатланувчи нишонларни уриш учун мўлжалланган.
СтормБреакеръни Ф-35 қуролланишига қўшиш дастурий таъминотдаги муаммолар ва бошқа қийинчиликлар сабаб кечиккан. Шунга қарамай, бир йўла бир нечта бомбадан фойдаланиш имконияти самолётнинг жанговар вазифаларни бажариш усулини ўзгартириши мумкин.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерал-маёри Жон Норман Аир & Спасе Форсес нашрига берган изоҳида бу усул учувчининг нишонга қайта-қайта яқинлашиши заруратини камайтиришини айтган. Унинг фикрича, бу қўшимча парвозлар билан боғлиқ хавфни камайтиради ва ҳар бир ўқ-дори учун қўллаш параметрларини қўлда ҳисоблаш юкини енгиллаштиради.
СтормБреакерънинг тармоқ орқали маълумот алмашиш имкониятлари нишонларни уриш ҳудудини олдиндан белгиланган майдон билан чеклашга ҳам имкон беради. Материалда бу хусусият бомбанинг аввалги авлод кассетали ўқ-дориларига нисбатан устунликларидан бири сифатида келтирилган.
Амалдаги синов Ф-35Б модификациясида ўтказилди. Унинг натижалари бу имконият аллақачон барча Ф-35 самолётларида жорий этилганини англатмайди.

