Дунё

Эрон телевидениеси аҳолига ядровий зарба пайтида омон қолиşни öргата боşлади

Эронда ядровий зарба эҳтимоли фонида аҳоли уçун фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиş йöриқномаси эълон қилинди. Давлат телевидениеси аҳолига портлаş ва радиоактив зарарланиş ҳолатларида қандай ҳимояланиş кераклигини туşунтирди.

Эрон телевидениеси аҳолига ядровий зарба пайтида омон қолишни ўргата бошлади

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳоли учун амал қилиниши лозим бўлган йўриқномани намойиш этди, деб хабар берди Ал Арабия.

Эронликларга чақнашга қарамаслик, тўсиқ ортига яшириниш, ерга ётиш ҳамда бош ва юзни тўсиш тавсия этилган. Зарба тўлқини ўтиб кетгач, энг яқин бинога кириш ҳамда дераза ва ташқи деворлардан узоқроқ туриш зарур. Портлашни томоша қилиш ёки уни телефонда тасвирга олиш учун кўчада қолиш тавсия этилмаган.

Радиоактив зарарланиш ҳолатида устки кийимнинг чангини қоқмасдан ечиш, уни герметик пакетга солиб қўйиш ҳамда илиқ сув ва совун билан душ қабул қилиш лозим. Агар душ қабул қилишнинг имкони бўлмаса, терининг очиқ қисмларини сув ёки нам салфеткалар билан артиб тозалаш керак. Бино ичида дераза ва эшикларни ёпиш, вентиляцияни ўчириш, қадоқланган сув ва ёпиқ ўрамдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш маслаҳат берилади. Бошпанада камида 24 соат қолиш ва у ердан фақат ҳукумат кўрсатмаларидан сўнг чиқиш талаб этилади.

Ушбу йўриқнома АҚШ томонидан Эронга қарши ядровий қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар фонида пайдо бўлди. 2-ноябр куни журналист Такер Карлсон АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг босими остида гўёки шундай зарба бериши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу борадаги қарор 7-ноябрга қадар қабул қилиниши мумкин. Карлсон эҳтимолий нишон сифатида Натанз яқинидаги Коланг-Газ-Ла тоғида жойлашган ерости иншоотини кўрсатди. Журналистнинг таъкидлашича, Исроил разведкаси Теҳрон у ерда уранни бойитиш ишларини қайта тиклаган деб ҳисобламоқда. Обьект тахминан 100 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, ҳатто Американинг бункерга қарши бомбалари билан ҳам уни яксон қилиб бўлмайди.

15-октабр куни Невсмах телеканалига берган интервюсида Трамп Эронга қарши тактик ядровий қурол қўлланилишини истисно қилган эди. «Мен ядровий қурол қўлламаган бўлардим. Бизга бунинг кераги йўқ», - деди у. Шу билан бирга, у мамлакатнинг мустаҳкамланган ерости обьектларига янги зарбалар берилиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.