Дунё

Эрон каттароқ урушга тайёрланмоқда – ОАВ

Яқин Шарқдаги уруш кутилганидан чўзилиб кетди. Теҳрон «уч кунда қуламади». Ярим йилдан буён Америка Эронни ўзига бўйсундира олмади. Сиёсий ва ҳарбий раҳбарият тўлиқ таркибда, камида икки марта ўлдирилганига қарамай, Эронда бошқарув ўзгаришсиз қолди.

Эрон кенгроқ урушга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ

Яқин Шарқдаги зиддият кутилганидан узоқроқ давом этди. Теҳрон "уч кунда қуламади". Ярим йилдан бери Америка Эронни ўзига бўйсундира олмади. Сиёсий ва ҳарбий раҳбарият тўлиқ таркибда қолган, гарчи камида икки марта ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Эронда бошқарув ўзгаришсиз қолди.

Аксинча, энди бу давлатдан маълумот олиш янада қийинлашди, Инқилоб муҳофизлари корпусининг ваколатлари чексиз бўлди ва корпус армия устидан назоратни қўлга киритди. Америка нашрларининг араб давлатлари разведка маълумотларига таяниб ёзишича, Теҳрон яқин келажакда урушнинг янада кенгайишига тайёрланмоқда.

**Корпусга чексиз ваколат**

Инқилоб муҳофизлари корпуси Эрондаги асосий ҳарбий тузилма ҳисобланади. Шундоқ ҳам жуда катта ваколатга эга бўлган корпус эндиликда Эрон армияси устидан ҳам назоратни қўлга киритади. Ҳарбий раҳбариятдаги муҳим лавозимларга Ироқ уруши фахрийлари ва араб давлатларига зарба бериш тарафдорлари тайинланган.

Теҳрон контрразведкани кучайтирган. Шунингдек, ракета ва дрон ишлаб чиқариш тезлашган. ВСЖ'га кўра, кейинги эскалация давомида Эрон Форс кўрфазидаги интернет кабелларига диверсия уюштириши мумкин. Шунингдек, Қувайт ва Баҳрайн каби шиалар яшовчи араб давлатларида сиёсий вазиятни издан чиқаришга уринишлар бўлиши мумкинлиги айтилган. Нашр манбалари ҳатто Қувайтда қуруқлик амалиёти бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган. Араб давлатлари разведкалари Эрон раҳбарияти охирги вақтларда Ироқ ва Ямандаги тарафдорлари билан суҳбатларда қуруқлик амалиётлари ҳақида тобора кўпроқ гаплашаётганига эътибор қаратган.

Эрон сувдаги жанг майдонини Қизил денгизгача узайтиришни истаётган бўлиши мумкин. Саудия Арабистони Ҳормуз бўғози блокадасини айнан шу денгиз йўли орқали айланиб ўтишга интилмоқда. Лекин бу йўлда Яман ҳусийлари борлиги вазиятни саудлар учун қийинлаштиради. Балки ҳусийларнинг охирги вақтларда фаол бўлиб қолгани ҳам бежизга эмасдир.

Эрон Американи музокара чалғитувчи восита деб ҳисоблаб, Вашингтон жиддийроқ ҳужумга тайёрланмоқда деган қарорга келган. Улар Трампнинг тинчлик истаётганига ишониш ўрнига, янада каттароқ урушга тайёргарликни бошлаб юборган.

Бироқ Теҳронда ҳам янги эскалациядан хавотирланаётганлар бор. Улар уруш катталашса, мамлакат ичида вазият издан чиқиши мумкин деб ҳисобламоқда. Асосий хавотир январ ойидаги каби оммавий намойишлар бошланиб кетиши билан боғлиқ.

**Бу нима дегани?**

Замонавий дунёда кимдир Америка билан тўғридан-тўғри урушишини тасаввур қилиш қийин эди. Қўшма Штатлар жуда кучли давлат, охирги бир аср давомида ақл бовар қилмас даражада кучайганини тан олмаслик ноҳақлик бўлади. Қандай кучайгани, дунё энергетикаси устидан назорат ўрнатиш учун нималар қилганини айтмаяпман, шунчаки факт шу – Америка сиёсий таъсир доираси нуқтаи назаридан жуда кучайиб кетди.

Иккинчи жаҳон урушида ғолиблар томонида жанг қилиб, Гитлер армияси устидан ғалабада катта ҳисса қўшади. Америка пулларисиз бу урушни ютиш қийин бўларди. Ўша урушда Америкага тўғридан-тўғри ҳужум қилган Япония кейинчалик қандай аҳволга тушгани, қандай даҳшатли жавоб бўлганини билсангиз керак. Америка ўз ҳудудига ҳужум қилинишига атом бомбаси билан жавоб берилишини бутун дунёга кўз-кўз қилган, ядровий қуролдан уруш шароитида фойдаланган ягона давлат.

Лекин ХХИ асрда бу давлатнинг урушларда ишлари юришмаяпти. Афғонистондан шармандали тарзда чиқиб кетишди. Ҳали Америка армиясининг охирги самолёти орқасидан косада сепилган сув қуриб улгурмай, Толибон "камбек қилди" ва мамлакатни эгаллашни бошлади. Яъни, америкаликлар 20 йил Афғонистонда ҳеч нима қилмаганини бутун дунё кўрди. Толиблар аксинча аввалгидан ҳам кучайиб, мамлакат номини ўзгартирди, бугун Европа Иттифоқи улар билан гаплашишга мажбур бўлмоқда. Ваҳоланки, Америка 20 йил давомида "Ал-Қоида"ни, амалда "Толибон"ни йўқ қилиш учун Афғонистонга кирганди.

Ироқ уруши ҳам шундай шармандалик билан тугади. Американи жуда катта мусулмон олами ёмон кўриб қолди. Эрондаги уруш эса ҳаммасидан ошиб тушди. Трамп "Бу урушда бизнинг аскарлар ўлмайди", деди. "Бу уруш эмас, шунчаки амалиёт", деди. Лекин февралда бошланган урушнинг олтинчи ойига келиб Эронда бошқарув ўзгармади, ядро дастуридан воз кечилмади, бойитилган уран бочкага солиб олиб чиқиб берилмади, мурватлар қаттиқроқ буралди, эркинлик янаям сиқилди.

Охир-оқибат Америка йўқ қилишга уринган тузум энди ўша Америка ва Исроил билан янаям каттароқ уруш ҳақида режа туза бошлади. Бу ҳар ҳолда дунёдаги энг қудратли давлатга ярашадиган реаллик эмас.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.