Экспертларнинг 51 фоизи инфлясия 2027–2028-йилларда 5 фоизга тушишини прогноз қилмоқда
2026-йил августида ўтказилган сўровда молия соҳаси экспертларининг инфлясия ва асосий ставка бўйича кутилмалари барқарор қолди,

Экспертларнинг 51 фоизи инфлясия 2027–2028-йилларда 5 фоизга тушишини прогноз қилмоқда
Август ойида молия соҳаси экспертларининг келгуси 12 ой учун инфлясия бўйича кутилмалари 6,6 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич июл ойида ҳам 6,6 фоиз бўлган.
Келгуси уч йил учун инфлясион кутилмалар ҳам ўзгармади — 5,2 фоиз. Шу билан бирга, ушбу баҳолар 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқин даражада сақланиб қолган.
Сўровда қатнашган экспертларнинг 51 фоизи инфлясиянинг 5 фоизлик мақсадига 2027–2028-йилларда эришилишини кутмоқда. 2027-йилда мақсадга эришилишини кутганлар улуши июлдаги 20 фоиздан августда 24 фоизга ошган.
Экспертларнинг 80 фоизи келгуси Марказий банк бошқарув йиғилишидан сўнг асосий ставка 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолишини кутмоқда. Июл ойида бундай фикрдаги экспертлар улуши 76 фоиз эди.
Келгуси 12 ойдан сўнг асосий ставканинг 13,1 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Июл ойида бу кўрсаткич 13 фоиз даражасида баҳоланган.
Банклараро пул бозорида ҳам ставкалар бўйича кутилмалар юқорилаган. Экспертлар келгуси бир ойда 14 фоиз, уч ойда 14,5 фоиз, олти ойда 15 фоиз ва бир йилда 15,4 фоиз атрофидаги ставкаларни кутмоқда.
Реал ЯИМ ўсиши бўйича кутилмалар жорий йил учун 6,9 фоизга етди. Июл ойида экспертлар бу кўрсаткични 6,7 фоиз деб баҳолаган.
Келгуси йил учун реал ЯИМ ўсиши 6,6 фоиз даражасида кутилмоқда. Бу ҳам июл ойидаги 6,5 фоизлик прогноздан юқори.
Номинал иш ҳақи ўсиши жорий йилда 13,5 фоиз, келгуси йилда 13,3 фоиз бўлиши прогноз қилинган. Июл ойида келгуси йил учун бу кўрсаткич 13,1 фоиз даражасида баҳоланган.

