Иқтисодиёт

Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2026-йил 28-октябр кунига белгиланган, дейилади Марказий банк хабарида

Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгармасдан қолдирилди

Марказий банк бошқаруви 16-сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш ҳақида қарор чиқарди.

Инфлясия пасайишда давом этмоқда.

Август ойида умумий инфлясия – 6,2%;

• базавий инфлясия – 5,5%.

Иқтисодиётда айрим мувозанатлашув аломатлари кузатилаётганига қарамай, инфлясион босимлар ҳануз сақланиб қолмоқда.

Хусусан, инфлясион кутилмаларнинг пасайиши умумий инфлясияга нисбатан секинроқ кечмоқда; жаҳон хомашё, озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори даражаси ҳамда тартибга солинадиган нархларни либераллаштириш жараёни асосий инфлясион хатарлар сифатида баҳоланмоқда.

Ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини қўллаб-қувватламоқда. Марказий банк инфлясияни 2027-йил якунига қадар 5% мақсадли кўрсаткичига тушириш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлашда давом этади.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026-йил 28-октябр кунига белгиланган, дейилади МБ хабарида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.