Лайфстайл

“Дюна 3”дан илк кадрлар: Тимоти Шаламе энди шафқациз золим қиёфасида намоён бўлади

“Дюна 3” филмининг илк кадрларида Тимоти Шаламе шафқациз золим ролида пайдо бўлади.

Варнер Брос. киностудияси “Дюна 3” филмининг дастлабки тизерини эълон қилди. Ушбу филмнинг премьераси 2026-йил 18-декабрга белгиланган.

Янги қисмнинг сюжети ёзувчи Френк Гербертнинг машҳур “Дюна масиҳи” романи асосида қурилган. Бу сафар томошабинлар иккинчи қисм воқеаларидан 17 йил ўтиб содир бўладиган ҳодисаларга гувоҳ бўлишади. Тимоти Шаламе ижро этган ва императорлик тахтига ўтирган Пол Атрейдес энди аввалги ижобий қаҳрамон эмас, балки шафқациз мустабид сифатида намоён бўлади. У сарой ўйинлари ва фитналар марказида қолиб, яна бир йирик урушга тортилади.

Франшизага режиссёр Дени Вилнёв бощилик қилди. Режиссёрнинг сўзларига кўра, бу филм Пол Атрейдеснинг саргузаштларига якун ясайди ва Вилнёвнинг “Дюна” филмларидаги сўнгги режиссёрлик иши бўлади.

Филмда томошабинларни яна бир кутилмаган сюрприз кутмоқда: актёр Жейсон Момоа филмнинг биринчи қисмида ҳалок бўлган Дункан Айдахонинг нусхаси сифатида қайтади. Актёр ушбу рол учун сўнгги олти йил ичида биринчи марта соқолини бутунлай олдириб ташлади.

Актёрлар таркибидан Зендая, Аня Тейлор-Жой, Флоренс Пю, Роберт Паттинсон, Ҳавьер Бардем ва бошқалар жой олган.

Маълумот учун, Дени Вилнёвнинг 2021-йилда чиққан илк “Дюна” филми дунё бўйлаб 400 миллион доллардан ортиқ даромад келтириб, олтита “Оскар” мукофотини қўлга киритган эди. 2024-йилда намойиш этилган иккинчи қисми эса 700 миллион доллардан зиёд даромад келтириб, икки марта “Оскар”га лойиқ кўрилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.