Дисней “Ҳайвонлар шаҳри”нинг учинчи қисми устида иш бошлади

Дисней "Ҳайвонлар шаҳри" франшизасининг учинчи қисми устида иш бошлаганини э'лон қилди ва унинг логотипини илк бор намойиш этди. Бу хабар Д23 мухлислар тадбирида ма'лум қилинди.
Жуди образига овоз берган Женниффер Гудвин ва Гарри ролини ижро этган Ке Ҳюи Куан ҳам учинчи қисмга қайтишларини тасдиқладилар. Актёрларнинг со'зларига ко'ра, янги мултфилмда томошабинлар уларнинг қаҳрамонларини яна бир бор ко'риш имконига эга бо'ладилар.
"Ҳайвонлар шаҳри"нинг биринчи қисми 2016-йилда чиқарилган бо'либ, унда полициячи қуёнча Жуди Ҳоппс ва тулки Ник Уайлд қаҳрамонлари таништирилган эди. Улар сирли бир ишни тергов қилиш учун бирлашишга мажбур бо'лишади. О'ша пайтда мултфилм 1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган.
Иккинчи қисмда Жуди ва Ник полицияда бирга ишлаётган бо'либ, шаҳарга кириб келган рептилиялар билан бог'лиқ ишни о'з зиммаларига олишади. Тергов жараёнида улар Гарри исмли илон билан танишадилар. Мултфилмнинг иккинчи қисми ҳам Голливуд тарихидаги энг кассабоп анимацион картиналардан бирига айланган.

