Дуров Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилгани борасида изоҳ берди
30 июл куни Росфинмониторинг Дуровни экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар рўйхатига киритди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Дуровга терроризмга кўмаклашиш айблови қўйилганини маълум қилди.

Дуров Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилганига муносабат билдирди.
Телеграм асосчиси Павел Дуров Россия молиявий мониторинг хизмати (Росфинмониторинг) томонидан террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилгани юзасидан ўз фикрларини билдирди.
"Россия Телеграмъда оммавий кузатув ва цензура ҳақидаги талабларини бажаришдан бош тортганим учун мени “террорчи” деб топибди. Россия қонунчилигига кўра, менга “интернетда ахборот тарқатиш тақиқланибди”. Россиялик амалдорлар ким кимга интернетдан фойдаланишни тақиқлаши мумкинлиги борасида аниқ адашишибди", — деб ёзди Дуров ўзининг Телеграм-каналида.
30-июл куни Росфинмониторинг Дуровни экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар рўйхатига киритган эди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Дуровга терроризмга кўмаклашиш айблови қўйилганини маълум қилди. Таъкидланишича, Телеграм маъмурияти Украина махсус хизматлари томонидан фойдаланиладиган каналлар ва ботларни ўчириб ташламаяпти.

