Дунёдаги миллиардерлар сони рекорд даражага – 3,8 минг кишига етди
Биринчи ўринни катта фарқ билан АҚШ банд этган бўлиб, у ерда дунё миллиардерларининг деярли учдан бир қисми – 1265 киши истиқомат қилади.

2025-йилда дунё бўйлаб миллиардерлар сони мисли кўрилмаган даражага етиб, 3795 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 8,2 фоизга кўпдир. Россияда эса бу кўрсаткич 18 фоизга ўсиб, 151 нафарга етди.
Россия миллиардерлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда АҚШ жойлашган бўлиб, у ерда дунё миллиардерларининг қарийб учдан бир қисми – 1265 нафари истиқомат қилади. 2024-йилда АҚШдаги миллиардерлар сони 11,5 фоизга ошган. Иккинчи ўринни 363 нафар миллиардер билан Хитой (+13,1 фоиз) эгаллаган бўлса, учинчи ўринда 221 нафар миллиардер билан Германия (+20,1 фоиз) қайд этилди. Германия, шунингдек, 15 та давлат орасида энг юқори ўсиш суръатини кўрсатди. Бешинчи ўринни 132 нафар миллиардерга эга Ҳиндистон (+3,9 фоиз) банд этди.
Миллиардерларнинг умумий бойлиги 12,8 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 15,1 триллион долларга етди. Сайёрамизнинг энг бадавлат 29 нафар кишиси умумий миллиардерлар бойлигининг 27 фоизини ташкил этади, ҳолбуки 2017-йилда бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этган эди. Таҳлилчилар бу йилги ўсишнинг асосий сабабларидан бири сифатида сунъий интеллектга киритилаётган сармоялар ҳажмининг сезиларли даражада ошганини таъкидладилар.

