“Дреамлинер шунчаки самолёт эмас, келажакка пойдевор эди”. Узбекистан Аирвайс Боеинг 787 парвозларининг 10 йиллигини нишонлади
Узбекистан Аирвайс Боеинг 787 Дреамлинер самолётларидан фойдалана бошлаганига 10 йил тўлди. ъОрзу лайнерлариъни сотиб олиш ъкелажакка қўйилган пойдевор эдиъ, деди компания раҳбари Шуҳрат Худойқулов. АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникка кўра, масофалар қисқариши одамлар учун янги имкониятларни очди. Репортаж.

“Дреамлинер шунчаки самолёт эмас, келажакка пойдевор эди”. Узбекистан Аирвайс Боеинг 787 парвозларининг 10 йиллигини нишонлади
Узбекистан Аирвайс авиакомпанияси август ойининг охирида Боеинг 787 Дреамлинер самолётларидан фойдаланишни бошлаганига 10 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказди.
2016-йилнинг ёзида УК78701 борт рақамига эга бўлган биринчи кенг фюзеляжли Боеинг 787-8 “Орзу лайнери” Тошкентга келтирилган эди. Шу йилнинг ноябр ойида иккинчи самолёт қабул қилинди. 2018-йил май ойида парк учинчи Дреамлинер билан бойитилди, 2019-йилда эса яна иккита самолёт олиб келинди. 2021-йил май ойида олтинчи Боеинг 787-8 Тошкентга етказилди.
Узбекистан Аирвайс бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқуловнинг таъкидлашича, биринчи Дреамлинерънинг қабул қилиниши авиакомпания учун янги босқичнинг бошланиши бўлган.
“Бу шунчаки яна бир самолёт эмас, балки келажакка, яъни авиакомпаниямизнинг бугунги кунига қўйилган пойдевор эди”, — дейди у.
Дреамлинеръларни ўзлаштириш билан бирга, авиакомпания ушбу самолётларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган техник ва профессионал базани ҳам шакллантирди. Жумладан, техник хизмат кўрсатишнинг мураккаб турларини мустақил бажариш имконияти яратилди, Боеинг 787 экипажи ташкил этилди ҳамда командир ва иккинчи учувчилар тайёрланди.
“Бугун авиакомпанияда Боеинг 787 самолётлари негизида техник база, муҳандислик салоҳияти, учувчилар ва йўриқчи кадрлар, шунингдек, ходимларни тайёрлаш тизимини қамраб олган профессионал экотизим шаклланган. Дреамлинерънинг Ўзбекистон авиациясидаги энг муҳим натижаларидан бири 2017-йил 27-июл куни қайд этилган. Шу куни тарихда биринчи марта Тошкентдан Ню Ёркка оралиқ қўнишсиз парвоз амалга оширилганди.
Бугунги кунда АҚШга тўғридан тўғри авиақатновлар ҳафтасига беш марта амалга ошириляпти. “787 самолёти туфайли авиакомпания географиясида янги узоқ масофали йўналишлар очилди”, — дейди Шуҳрат Худойқулов.
Боеинг компаниясининг Ўзбекистон бозори бўйича минтақавий савдо директори Марио Антонионинг айтишича, компания учун Тошкент алоҳида аҳамиятга эга. Унинг сўзларига кўра, пойтахт унинг “иккинчи уйи”га айланган.
У ушбу сана Ўзбекистон ва Боеинг ўртасидаги стратегик ҳамкорлик натижаларини намойиш этувчи муҳим воқеа эканини таъкидлади.
787 Дреамлинер оддий самолёт эмас, балки кейинги авлод авиацияси имкониятларини кенгайтирувчи ва янги йўналишларни очишга хизмат қиладиган ҳаво кемаси. Ушбу самолётдан фойдаланиш Узбекистан Аирвайсънинг самарадорлигини ошириш ва парвозлар тармоғини кенгайтиришга хизмат қилган, дейди Марио Антонио.
Унинг маълум қилишича, 2026-йилнинг дастлабки етти ойида авиакомпаниянинг Дреамлинер самолётларида йўловчи ташиш кўрсаткичлари 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муваффақиятли йўналишларидан бири авиация соҳаси эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Боеинг ва Генерал Элестрис каби Америка компаниялари билан ҳамкорлик икки мамлакат учун ҳам манфаатли бўлган.
“Бу — Қўшма Штатлар учун бизнес, Ўзбекистон учун эса технология. Биргаликда биз улкан муваффақиятларга эришдик”, — дейди Жонатан Ҳеник.
Элчи 787 Дреамлинер самолётини Америка авиация саноатининг энг илғор технологияларидан бирининг рамзи сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, мазкур самолётларни харид ва эксплуатация қилиш Узбекистан Аирвайс учун янги имкониятлар очиб, авиакомпаниянинг нуфузини оширган.
“787 самолётлари Тошкент ва Ню Ёрк ўртасидаги масофани анча енгил ва қулай босиб ўтиш, одамларга янги имкониятлар очишга хизмат қилди”, — дейди у.
Жонатан Ҳеникнинг қайд этишича, 787 Дреамлинер самолётларининг авиакомпания флотига қўшилиши Узбекистан Аирвайсъни минтақадаги етакчи авиакомпаниялар қаторига олиб чиқишга ёрдам берган.
Узбекистан Аирвайс Течнисс директори Валерий Косовнинг айтишича, мавжуд Боеинг 787 самолётларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, жумладан, интернет ва телефония хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Унинг таъкидлашича, замонавий самолётларда ИТ технологиялар муҳим ўрин тутади. Йўловчилар парвоз давомида филм ва видеолар кўриши, мусиқа тинглаши, шунингдек, интернет орқали яқинлари билан қисқа хабарлар алмашиши мумкин бўлади.
Косовнинг сўзларига кўра, Узбекистан Аирвайс Течнисс Боеинг самолётларига техник хизмат кўрсатиш бўйича зарур ваколат ва тажрибага эга. Корхона дастлабки кунларданоқ двигателларни алмаштириш ва таъмирлаш, бороскопик инспексиялар ўтказиш ҳамда двигателларни ишга тушириш каби ишлардан ташқари, самолётларга линия ва базавий техник хизмат кўрсатишни мустақил амалга ошириб келмоқда.
Корхона халқаро авиация хавфсизлиги талаблари бўйича тегишли сертификатга эга бўлиб, Боеинг самолётларига техник хизмат кўрсатиш бўйича бажариладиган ишлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтирмоқда.
“Узбекистан Аирвайс Течнисс негизида композит материалларни таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган марказ ташкил этилган. Корхона муҳандис-техник ходимлари самолёт, унинг тизимлари, таркибий қисмлари ва двигателларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ваколатларни босқичма-босқич кенгайтириб келмоқда”, — дейди Валерий Косов.
“8-май куни Узбекистан Аирвайс Течнисс мутахассислари таъмирлаш ишларидан сўнг биринчи марта Боеинг 787 қанотида мураккаб двигател синови — Он-Винг тестинғни мустақил равишда муваффақиятли ўтказди.
Бунинг учун мутахассислар махсус тайёргарликдан ўтиб, халқаро сертификатга эга бўлди. Шунингдек, корхона мутахассислари ГЕнх-1Б двигатели қисмларини ажратиш ва қайта бириктириш жараёни — Энгине Сплитъни ҳам ўзлаштирди”, — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган авиация ходими Эркин Гулямовнинг Боеинг самолётлари билан ишлаш тажрибаси 30 йилдан зиёд вақтни қамраб олади. Унинг сўзларига кўра, Дреамлинер учувчилар учун анча содда ва қулай.
У Дреамлинеръгача бўлган даврда авиакомпаниянинг Боеинг 767 ва 757 самолётларини ўзлаштириш жараёнларида ҳам иштирок этган. Шунингдек, у фаолияти давомида Аирбус А300-600 ва А310 самолётларини ҳам бошқарган.
Унинг айтишича, Боеинг билан ҳамкорлик бўйича дастлабки музокаралар 1995-йилда бошланган. Ўша даврда у авиакомпаниянинг собиқ раҳбари марҳум Арслан Рўзметов бощилигида Боеинг корпорацияси вакиллари билан шартномалар тузиш ва самолётларни харид қилиш бўйича келишувларда иштирок этган.
Авиакомпания биринчи учувчилар отряди командири Асаджон Турсунов 787 Дреамлинер самолёти билан 10 йилдан буён ишлаб келмоқда. У биринчи самолётни заводдан Тошкентга олиб келган экипаж таркибида бўлган.
Асаджон Турсунов, Валерий Тян (2002−2017-йилларда авиакомпания раҳбари) ва Улуғбек Розуқулов (собиқ бош вазир ўринбосари, 2017−2018-йилларда компания раҳбари).
Унинг айтишича, Боеинг 787 самолётини бошқаришда ҳам тажриба, ҳам замонавий технологияларни пухта ўзлаштириш муҳим. Самолёт энг замонавий бошқарув тизимлари билан жиҳозлангани учун учувчи унинг имкониятларини тўлиқ тушуниши, шу билан бирга, турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш тажрибасига эга бўлиши керак.
Асаджон Турсуновнинг ҳисоб-китобига кўра, учувчи ҳар икки-уч кунда бир марта парвоз амалга оширади. Шу асосда 10 йил давомида бир учувчи ҳисобига мингдан ортиқ парвоз тўғри келиши мумкин. Унинг шахсий парвозлари ҳам мингтага яқинлашган.
787 Дреамлинеръдаги узоқ масофали парвозлар учувчи учун алоҳида қизиқиш уйғотишини айтган Турсунов АҚШга парвозларни бунга мисол сифатида келтирди.
“Америкага учиш ҳали ҳам ўзгача мароқли. Харитага қарасангиз, ярим дунёни кесиб ўтиб, ўртача 12 соатда бошқа бир дунёда бўлиб қоласиз. Худди эртаклардаги саёҳатдек”, — дейди у.
787 Дреамлинер самолётлари Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Европа ва Осиёнинг турли давлатларига парвозлар амалга оширади. Учувчилар муайян бир йўналишга бириктирилмайди — самолёт қаерга белгиланса, шу йўналишда парвоз амалга оширилади.
2025-йилда Узбекистан Аирвайс Дреамлинерънинг Боеинг 787-9 модификациясидаги яна 22 та самолёт етказиб бериш бўйича ўз тарихидаги энг йирик шартномани имзолади. Дастлабки самолётларни етказиб бериш 2031-йилдан бошланиши кутилмоқда.
Узбекистан Аирвайс бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқуловнинг таъкидлашича, янги Дреамлинер самолётлари авиакомпаниянинг халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш, талаб юқори бўлган йўналишларда ташиш ҳажми ва парвозлар барқарорлигини ошириш имконини беради.
Худойқуловга кўра, самолётларни қабул қилишга тайёргарлик ишлари ҳозирдан бошланган. Бунда техник мутахассисларнинг малакасини ошириш, учувчиларни тайёрлаш ва замонавий ўқув-машғулот базасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Компания Ўқув-машғулот марказида Марказий Осиёда биринчи Боеинг 787-9 ФФС — тўлиқ функсионал тренажёр ўрнатилади. Бу авиакомпанияга учувчиларни ўз ўқув базасида тайёрлаш, машғулотлар жараёнидаги мустақилликни ошириш ва хорижий ўқув марказларига юбориладиган мутахассислар сонини камайтириш имконини беради.
“Боеинг 787ъдан фойдаланишнинг дастлабки 10 йили давомида шаклланган техник база, муҳандислик салоҳияти ва учувчилар тайёрлаш тизими авиакомпаниянинг кейинги босқичи учун асос бўлмоқда. Биринчи Дреамлинер маҳаллий фуқаро авиациясида янги давр рамзига айланган бўлса, энди тўпланган тажриба янада кенг кўламли флот ва янги қитъалараро йўналишларни ўзлаштириш учун пойдевор вазифасини бажаради”, — дейди Шуҳрат Худойқулов.

