Маҳаллий

Доҳада Ўзбекистоннинг еттита музейидан келтирилган ноёб артефактлар намойиш этилмоқда

Афросиёб деворий суратлари, «Катта Лангар» Қуръони, Бухоро кулолчилик буюмлари ва Ўзбекистон музейларининг бошқа осори-атиқалари Доҳадаги «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида намойиш этилмоқда. Кўргазма Ўзбекистон Ислом меросининг ривожланиши ва унинг маданий ҳаётга таъсирини тадқиқ этади.

Доҳада Ўзбекистоннинг еттита музейидан келтирилган ноёб артефактлар намойиш этилмоқда

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистоннинг маданий мероси ва унинг шаклланишида Ислом динининг ўрнига бағишланган «Ўзбекистон: Ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси очилди. Бу Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ислом санъати музейининг қўшма ташаббусидир.

Тўртта мавзуий бўлимдан иборат кўргазмада Ўзбекистоннинг еттита етакчи музейи ва Қатардаги тўпламлардан олинган, исломгача бўлган даврдан бошлаб Сомонийлар ва Темурийлар даври орқали бугунги кунгача бўлган даврни қамраб олган 36 та ноёб артефакт тақдим этилган. Шунингдек, унда анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари ҳам жой олган. Намойиш этилаётган ашёлар қаторида Афросиёб деворий суратлари, «Катта Лангар» Қуръони, Шарқшунослик институти қўлёзмалари, Бухоро кулолчилик буюмлари, XIX–XX асрларга оид миллий либослар, заргарлик буюмлари, ипак матолар ва анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари бор.

«Бу Қатар халқи ва меҳмонларини мамлакатимиз тарихи ва мероси билан таништириш учун ажойиб имконият ҳамда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги яна бир муҳим қадамдир», деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева. У очилиш маросимида Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ал Таний билан бирга иштирок этди.

Кўргазманинг оммавий дастуридан анъанавий ҳунармандчиликка бағишланган маърузалар, маҳорат дарслари ва тақдимотлар ўрин олган. Рассом Давлат Тошев маҳаллий рассомлар ва ташриф буюрувчилар учун Шарқ миниатюраси ва «Абру-баҳор» техникаси бўйича махсус маҳорат дарслари туркумини ўтказади. Маҳорат дарслари унинг резиденцияси доирасида 3 сентябрдан 16 сентябргача давом этиши режалаштирилган.

Шу куни етти нафар қатарлик ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухорога қилган сафари натижаларини тақдим этувчи «Ektashif Uzbekistan» кўргазмаси ҳам очилди. Ўзбекистон маданияти ва анъаналаридан илҳомланган ҳолда улар заргарлик буюмлари, қадимий каллиграфия услубида ёзилган матнлар ва гиламлар яратдилар, шунингдек, саёҳат давомида олинган фотосуратларни намойиш этдилар.

Ислом санъати музейидаги «Ўзбекистон: Ҳаракатдаги мерос» кўргазмаси ташриф буюрувчилар учун 2026 йил 28 ноябргача очиқ бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.