Спорт

Диёра Келдиёрова гран-при турнирида иштирок этади

Бўлажак мусобақа ўзбекистонлик дзюдочи учун кетма-кет учинчи турнир бўлади.

Диёра Келдиёрова гран-при турнирида қатнашади

Ўзбекистонлик дзюдочи, Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтадиган гран-при турнирида иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайтида хабар берилди.

Мазкур мусобақа ўзбекистонлик дзюдочи учун кетма-кет учинчи турнир бўлади. Бундан олдин у Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилган Осиё кубогида олтин медални қўлга киритган эди. Ушбу турнир Келдиёрова учун 2024-йил Париж Олимпиадасидан кейинги илк мусобақа бўлди.

Қозоғистондаги беллашувлар давомида Диёра маҳаллий спортчилар Нурайлим Сарсенбек ва Гулхан Шингисханни мағлуб этди. Финал баҳсида эса Озарбайжон вакили Фарида Мирзаевани муддатидан олдин таслим қилди.

Шунга қарамай, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” туркумидаги турнирда дзюдочи медал ололмади.

Диёра Келдиёрова 2024-йил Париж Олимпиадасида -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Шу тариқа, у Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинлари чемпионига айланган илк аёл спортчи бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.