Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг Ақтаудаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтди ва Ақтаудаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди. -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимпиада чемпиони финалда озарбайжонлик рақибини муддатидан илгари мағлуб этди. ъДзюдони яхши кўраман, дзюдо билан яшайманъ, — деди у.

Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан кейин Ақтаудаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда.
-52 кг вазн тоифасида спортчи барча рақибларини ишончли тарзда енгиб, финалгача етиб борди.
Олтин медал учун кечган ҳал қилувчи беллашувда у озарбайжонлик спортчи Фарида Мирзаева устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Бу ғалаба Келдиёровага жаҳон рейтинги учун 100 очко олиб келди.
“Ростини айцам, Париждагидек аввалги спорт формамга тўлиқ қайтдим дея олмайман. У ерда бошқача эдим, ҳозирги ўзимни ўша пайтдаги Диёра билан солиштира олмайман. Ҳозир бошқача, янги Диёраман — онаман. Икки йил давомида дзюдодан узоқлашмадим, мусобақа муҳитидан сал йироқда бўлдим. Аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен ўз дзюдомдан завқ олишни хоҳлайман. Дзюдони яхши кўраман, дзюдо билан яшайман ва бундан қанчалик завқ олаётганим мен учун муҳим”, — деди у мусобақадан сўнг берган интервюсида.
Журналистнинг бу ерга қизи билан келгани ҳақидаги саволига Диёра Келдиёрова мусобақага оиласи билан ташриф буюрганини айтди. Қизи онасининг чемпион эканини тушуниш-тушунмаслиги сўралганда, спортчи шундай жавоб берди:
“Йўқ, унга энг муҳими — ёнида бўлишим, бағримга босишим. Унга фақат она сифатида керакман. Қандай спортчи эканимни тушунмайди. Вақти келганида тушуниб еца керак”.
18-октабрга қадар давом этадиган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг яна 24 нафар вакили медаллар учун курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диёра Келидёрова 2024-йилги Париж Олимпиадасида Ўзбекистон тарихида дзюдо бўйича илк Олимпия олтинини қўлга киритган эди.
Шундан сўнг спортчи фарзандли бўлгани сабабли мусобақаларда танаффус қилган ва шу вақт ичида қатор турнирларни, хусусан, 2026-йилги Осиё ўйинларини ўтказиб юборган. Энди Келидёрова октабр охирида Абу Дабида ўтадиган халқаро турнирда ҳам иштирок этади.

