
Диетолог лавлагининг икки муҳим фойдасини маълум қилди
Диетолог ва овқатланиш мутахассиси Елена Соломатинанинг айтишича, лавлаги саломатлик учун муҳим аҳамиятга эга.
Лавлаги таркибида беталаин ва бетаин каби антиоксидантлар, шунингдек, полифеноллар бор. Лавлаги ширин бўлиб, пиширилганда юқори гликемик индексга эга бўлса-да, унинг таркибидаги толалар ҳатто диабетга чалинганлар учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Сабзавотнинг саратон касаллигига бўлган потенсиал фойдалари ҳақида сўз юритар экан, Соломатина лавлаги саратонни даволаш учун эмас, балки унинг олдини олишда муҳимлигини таъкидлади. Асосий ҳимоя таъсирини сабзавотдаги кучли антиоксидантлар — беталаинлар таъминлайди.
Аввалроқ бошқа бир диетолог Елена Устинова лавлаги шамоллаш ва грипп мавсумида энг фойдали сабзавотлар қаторига киришини айтган эди.

