Иқтисодиёт

«Дипломнинг ўзи етарлими?»: битирувчининг меҳнат бозоридаги натижаси қандай баҳоланмоқда?

Олий таълим сифатини баҳолашда битирувчининг диплом олгани билан жараён якунланмайди. Унинг ишга жойлашиши, даромади, бандлигининг барқарорлиги ва таълимни давом эттириши ҳам муҳим кўрсаткич. Ўзбекистонда бу натижаларни баҳолаш учун «Битирувчи сифати индекси» жорий этилди. Kun.uz таълим соҳаси вакиллари билан индекс ва битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги ҳақида суҳбатлашди.

«Дипломнинг ўзи етарлими?»: битирувчининг меҳнат бозоридаги натижаси қандай баҳоланмоқда?

Жорий йилда олий таълимга кириш учун 600 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг қарийб учдан бир қисми талаба бўлишга муваффақ бўлди. Бироқ университетни битирган ёшнинг кейинги йўли — қачон иш топгани, қанча даромад олаётгани, кейин қанча муддат ишлагани ёки ўқишни давом эттиргани ҳам таълим натижасининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Шу боис бу жараённи рақамлар асосида ўлчаш учун «Битирувчи сифати индекси» жорий этилди.

Университетлар сони ва талабалар сонининг кескин ортиши абитуриентлар олдидаги танлов масаласини ҳам кескинлаштирди. Қайси ОТМни танлаш кераклиги, у ерда ўқиган битирувчининг кейинги натижаси қандай бўлиши ҳақида холис маълумотга эҳтиёж туғилди. Миллий таълим сифатини таъминлаш агентлиги директори Бахтиёр Йўлдошевнинг айтишича, индекснинг асосий мақсадларидан бири айнан талаба ва ота-оналарга университет танлашда инсон омилидан холи маълумот беришдир.

“Университетлар жуда кўп. Демак, таклиф кўпайганда талабаларимиз ёки уларнинг ота-оналари: ъЕнди мен қайси университетни танлашим керак? Қайси олий таълим даргоҳини танлашим керакки, мен ёки фарзандим эртага битиргандан кейин муваффақият қила оламан?ъ деган саволни қўя бошлади. Шунда биз кўрдикки, холис, ҳеч қандай инсон омили аралашмаган, обьектив маълумот берувчи платформага эҳтиёж пайдо бўлди.

» энг биринчи навбатда талабаларимиз ва уларнинг ота-оналари учун холис маълумот беради. Яъни қайси университетнинг асосий талабалари муваффақиятлироқ, қайси университетда ўртача даражада, қайси университетда нисбатан пастроқ - шуни кўрсатадиган холис маълумот берувчи платформа ҳисобланади.

» нинг республика миқёсидаги балли 50 дан ошган бўлса, кейинги йил қандай ўзгаради - ошадими, камаядими? Олий ўқув юртлари миқёсида ҳам худди шундай. Масалан, мен олийгоҳ раҳбари, ректори бўлсам, бу йил нима ишлар қилдикки, олийгоҳимизнинг кейинги йилги индекси ошди, деган саволга жавоб олишим мумкин. Бу ҳам бир йиллик фаолиятимизни холис баҳолаб берувчи инструментга айланади”, - дейди агентлик директори.

Дипломдан кейинги биринчи қадам: битирувчи ишни қанча вақтда топяпти?

Индекснинг асосий кўрсаткичларидан бири — битирувчининг ишга жойлашиш тезлиги. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айрим олий таълим муассасаларида бу муддат ўртача 2–4 ой атрофида экани қайд этилган. Бунда фақат ишга киришнинг ўзи эмас, бандлик барқарорлиги ҳам ҳисобга олинади. Яъни битирувчининг бирор жойда қисқа муддат ишлагани эмас, кузатув даврида мунтазам меҳнат фаолиятини давом эттиргани ҳам баҳоланади.

Бироқ бу ерда муҳим савол бор: битирувчининг ишга жойлашгани унинг ўз мутахассислиги бўйича ишлаётганини ҳам англатадими?

«Ҳозирги индексда битирувчининг айнан ўз мутахассислиги бўйича ишлаётганини кўрсатиш имконияти чекланган. Чунки касб ва мутахассисликни рақамли базаларда тўлиқ боғлаш қийин. Шу сабабли келгусида битирувчилар ўртасида сўров ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқяпмиз», - дейди Бахтиёр Йўлдошев.

Демак, индекс битирувчининг меҳнат бозоридаги ҳолати ҳақида маълумот беради, аммо ҳозирча «ишга жойлашди» ва «ўз соҳасида ишлаяпти» деган икки тушунчани бир хил деб бўлмайди.

Университетда ўқитилаётган билим меҳнат бозорига мосми?

Битирувчининг иш топиши билан боғлиқ яна бир масала — университетда берилаётган билим ва иш берувчининг талаби ўртасидаги мослик. Таълим соҳаси вакилларининг айтишича, бугунги кунда иш берувчилар хорижий тил, ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва тадбиркорлик кўникмаларига кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Олий таълим ташкилотлари бўлими бошлиғи Абдусамад Маманазаровнинг айтишича, таълим йўналишлари бўйича малака талаблари иш берувчиларнинг эҳтиёжлари асосида шакллантирилмоқда.

“Бугунги кунда ҳар бир таълим йўналиши, ҳар бир мутахассислик бўйича малака талаблари иш берувчиларнинг талаблари асосида шакллантирилмоқда. Иш берувчилар биринчи навбатда хорижий тилни, ИТъни, айниқса сунъий интеллект билан ишлаш кўникмасини талаб қилмоқда. 2024-йилда биринчи курс дастурлари дунёнинг топ-300 университетлари дастурлари асосида янгиланди. 2025-йилда иккинчи ва учинчи курслар бўйича ҳам шу ишлар давом эттирилди. Жорий йилда эса 57 та янги таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича малака талаблари иш берувчилар таклифлари асосида шакллантирилди, 70 га яқин мавжуд дастур қайта кўриб чиқилди. ИТ йўналишларида ҳам сунъий интеллектга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилдан бошлаб ИТ фанлари модулларининг 50 фоизи сунъий интеллект билан боғлиқ мазмун асосида шакллантирилмоқда”, - дейди у.

Талабаларни меҳнат бозорига олиб чиқишда Career.edu платформаси ҳам қўлланмоқда. Унда талаба ўз резюмесини шакллантиради, таълими, ГПА кўрсаткичи ва сертификатлари ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиши мумкин.

Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази директори Алишер Абдуллаевнинг айтишича, платформада сунъий интеллект ёрдамида иш суҳбатига тайёргарлик кўриш, талабанинг қизиқиши ва резюмесига мос вакансияларни топиш имкониятлари мавжуд.

“Ҳозирда платформада 400 мингдан ортиқ талаба резюмеси шакллантирилгани айтилмоқда. Шунингдек, қарийб 10 минг талаба фриланс хизматларини таклиф қилмоқда. Иш берувчилар эса номзодларни ҳудуд, мутахассислик, тил сертификати ва тажриба каби мезонлар асосида излашлари мумкин. Масалан, маълум бир ҳудудда математика йўналишини тамомлаётган ва Б2 даражадаги тил сертификатига эга талабаларни қидириш мумкин.

«Иш берувчи ўзига керакли талабани оддий қидирув билан эмас, маълум мезонлар асосида топиши мумкин. Масалан, Фарғонада математика йўналишини тугатаётган, Б2 сертификатига эга талабаларни топиш бўйича сўров берилади ва тизим мос номзодларни чиқариб беради», - дейди марказ директори.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.