Лайфстайл

“Диора У: шахсий ҳикоя”. Тадбиркор Диёра Раҳимова ҳақидаги ҳужжатли сериал намойиш этилади

“Диора У: шахсий ҳикоя”. Тадбиркор Диёра Раҳимова ҳақида ҳужжатли сериал намойиш этилади

16-сентябр куни соат 18:30 да Синематиса кинотеатрида тадбиркор, ёзувчи ҳамда фашион, лифестйле ва ҲоРеСа йўналишларидаги лойиҳалар асосчиси Диёра Раҳимованинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли сериалнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтади.

Биринчи қисм марказида Диёра Раҳимованинг шахсий ҳикояси, унинг профессионал йўли ҳамда ҳаёти ва фаолиятига таъсир қилган муҳим қарорлар туради. “Шунчаки Диёра” деб номланган илк эпизоднинг алоҳида қисми Диёра Раҳимованинг турмуш ўртоғи, таниқли тадбиркор Ботир Раҳимов билан эксклюзив интервю бўлади.

Суҳбат давомида Ботир Раҳимов фарзанд тарбиясидаги тамойиллари, рафиқасининг тадбиркорлик йўли ва касбий юксалиши, шунингдек, унга ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлаб, кўзлаганига эришишда ёрдам берадиган фазилатлари ҳақида сўзлаб беради.

Ҳунарманд Мадина Қосимбоева ҳам Диёра Раҳимова билан ҳамкорликдаги тажрибаси ҳақида гапириб берди. У Диёра Раҳимова билан биргаликдаги фаолияти, коллаборацияси ҳамда анъанавий нақшларни замонавий услубда қайта талқин қилиб, этно-йўналишни қандай ривожлантираётганлари ҳақида ҳикоя қилди.

Сериал ҳужжатли кузатув форматида суратга олинган. Унда суратга олиш гуруҳи Диёра Раҳимованинг лойиҳалар устидаги иш жараёнини, учрашувларини, муҳим қарорларини ва кундалик ҳаётидаги воқеаларни қайд этиб боради.

Сериалдан қаҳрамоннинг оилавий ва профессионал ҳаётига оид шахсий ҳамда архив материаллари ҳам ўрин олган. Уларнинг айримлари илк бор оммага тақдим этилади.

“Бугун лойиҳаларимда 1000 дан ортиқ инсон ишлайди. Бу рақам ортида ҳар бир инсоннинг меҳнати ва биз яратадиган имкониятлар туради. Ҳар бир лойиҳа мен учун муҳим бўлган ғоя ва қадриятдан бошланган. Менимча, ғоя одамлар ҳаётига таъсир қилса ва уларга фойда келтирса, шундагина ҳақиқий маънога эга бўлади.

Мен учун иш билан бирга инсонларнинг ўзи ҳам ривожланиши муҳим. Улар ўз меҳнатидан даромад топиши, янги имкониятларга эга бўлиши ва олган билимларини бошқалар билан бўлишиши керак”, дейди Диёра Раҳимова.

Кейинги қисмларда воқеалар ривожи Диёра Раҳимова ҳаётидаги янги лойиҳалар, тадбиркорлик ва оилавий қарорлари акс эттирилади. “Диора У: шахсий ҳикоя” — ҳужжатли сериал бўлиб, унинг ҳар бир қисми қаҳрамон ҳаётидаги муайян воқеа, қарор ёки янги босқичга бағишланади. Барча эпизодлар биргаликда мавсумнинг ягона ҳикоясини ташкил этади. Ҳар бир қисмнинг давомийлиги 40 дақиқагача.

Сериалнинг барча қисмлари Диёра Раҳимованинг расмий ЁуТубе каналида эълон қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.