Дидох, Алоқабанк ва Узсард ҳамкорликда янги авлод корпоратив картасини тақдим этди
Энди бухгалтерлар карталарга онлайн буюртма бериши, лимитлар белгилаши ҳамда чекларни тўғридан-тўғри Дидох ва 1С тизимларида қабул қилиши мумкин. Чеклар солиқ тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтказилади, 1С да эса тайёр аванс ҳисоботлари шаклланади. Барча жараёнлар бухгалтериянинг биргина буйруғи билан, инсон омилисиз бажарилади.

Дидох, Алоқабанк ва Узсард ҳамкорликда янги авлод корпоратив картасини тақдим этди
Энди бухгалтерлар карталарга онлайн буюртма бериши, лимитлар белгилаши ҳамда чекларни тўғридан-тўғри Дидох ва 1С тизимларида қабул қилиши мумкин. Чеклар солиқ тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади, 1С да эса тайёр аванс ҳисоботлари шаклланади. Барча жараёнлар бухгалтериянинг биргина буйруғи билан, инсон омилисиз бажарилади.
Сўнгги беш йилда корпоратив карталардан фойдаланиш сезиларли камайди. Бунинг асосий сабаблари ортиқча қўл меҳнати, харажатлар устидан назоратнинг йўқлиги ва карталарни бошқариш учун қулай тизим мавжуд эмаслигидир. Оқибатда бухгалтерия фақат қийинчиликка дуч келмоқда. Корпоратив харидни ҳисобга олиш учун бухгалтер ходимдан чекни олиши, реквизитларни солиқ тизимига қўлда киритиши ҳамда аванс ҳисоботини расмийлаштириши керак. Бу эса хатоликлар ва жарималар хавфини туғдиради. Мана шундай мураккабликлар сабаб кўплаб компаниялар корпоратив карталардан умуман воз кечишмоқда», - дейди Дидох компаниялар гуруҳи раҳбари Асқар Исмоилов.
Дидох компанияси Узсард ва Алоқабанк билан ҳамкорликда айнан бухгалтерия эҳтиёжларига мослаштирилган махсус картани муомалага чиқарди. Карта компания номига расмийлаштирилиб, муайян ходимга бириктирилади ва Дидох тизимига тўлиқ интеграция қилинган. Карта орқали бажарилган барча амалиётлар дарҳол ҳисоб-китобда акс этади: чеклар тизимга автоматик юкланади ҳамда бухгалтернинг биргина буйруғи билан аванс ҳисоботлари тайёрланади. Харажатлар эса реал вақт режимида тўлиқ назорат қилинади!
«Илгари корпоратив картадан қилинган харажатлар бўйича аванс ҳисоботларини тузишга соатлаб вақтим кетарди. Ҳозир эса ходим дўкондан қайтиб келгунича ҳисобот тайёр бўлади, жараёнга бор-йўғи бир неча дақиқа кифоя», - дейди «ФАС-ТРАДЕ» МЧЖ бош бухгалтери Дон Ле.
Бухгалтер Дидох тизимига кириб, керакли ходимга карта буюртма қилади ва дарҳол харажат суммаси, муддати ҳамда тури бўйича лимитларни белгилайди. Шунингдек, карточкадан фойдаланишни савдо нуқталари тоифалари (МСС-кодлар) бўйича ҳам чеклаш мумкин. Масалан, тўловни фақат канселярия дўконлари ёки ёқилғи қуйиш шохобчаларида амалга оширишга рухсат бериб, кафе ва супермаркетлардаги харидларни чеклаб қўйиш имконияти бор. Бу созламаларнинг барчаси олдиндан, тизимнинг ўзида бир неча сонияда осонгина бажарилади. Ходим эса ўз картасидан одатдагидек дўкон, кафе, меҳмонхона ёки онлайн харидларда фойдаланаверади. Тўлов амалга оширилиши билан фискал чек автоматик тарзда Дидох ва 1С тизимларига келиб тушади. Уни сканерлаш ёки расмга олиб жўнатишга ҳожат қолмайди. Зарурат туғилганда, бухгалтер биргина тугмани босиш орқали чекни солиқ қўмитасига юбориши ва рўйхатдан ўтганлик тасдиқномасини олиши мумкин. Натижада барча харажатлар шу заҳоти бухгалтерия ҳисобида акс этади, аванс ҳисоботи эса керакли катаклари тўлдирилган ҳолда автоматик шаклланади. Бу эса бухгалтерда йўқотилган ҳужжатлар ва қўлда солиштириш (сверка) каби оворагарчиликлар мутлақо бўлмаслигини англатади.

