Дунё

Демократлар Трампнинг Эпşтейн билан алоқаларини текşириşни талаб қилиşди

АҚŞ Конгресси Вакиллар палатаси юридик қöмитасидаги демократлар Доналд Трампни зöрлаş ёки жинсий зöравонликда айблаган беş нафар аёл ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Оқ уй эса ҳисоботни сиёсий мақсадларда уюşтирилган деб атади.

Демократлар Трампнинг Эпşтейн билан алоқаларини текширишни талаб қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси юридик қўмитасидаги демократлар 26-октабр куни 53 саҳифалик ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, беш нафар аёл президент Доналд Трампни зўрлаш ёки жинсий зўравонликда айблаган.

Миами Ҳералд хабарига кўра, ҳисоботда Трампга нисбатан камида битта янги айблов ҳам келтирилган. Собиқ «Швейсария гўзали» Беатрис Койлнинг айтишича, 1993-йилда Ню-Ёркдаги гўзаллик танлови вақтида Трамп уни Плаза меҳмонхонасида зўрлаган. Шундан сўнг аёлнинг танасида қонталаш ва кўкаришлар қолган.

Ҳисоботда жами 11 нафар аёл тилга олинган. Уларнинг беш нафари газеталарга берган интервюлари, суд даъволари ёки бевосита қўмита вакиллари билан суҳбатларда Трамп томонидан зўрлаш ёхуд жинсий зўравонлик содир этилганини маълум қилган. Яна уч нафар аёл ФҚБ ходимларига Эпşтейн иштирокида Трамп билан бўлган учрашувлари ҳақида сўзлаб берган. Қолган уч нафари эса жамоатчиликка очиқ баёнот бермаган, ҳисоботда уларнинг кўрсатмалари ўрнига Эпşтейн иши материалларидан фойдаланилган. Эҳтимолий воқеаларнинг аксарияти 1990-йилларда содир бўлган.

Муаллифлар президентга нисбатан жиноий тергов ўтказишга ва махсус прокурор тайинлашга чақирмоқда.

Оқ уйдагилар ҳисоботни сиёсий мақсадларда уюштирилган деб атади. Трамп Эпşтейн билан боғлиқ жиноятларга ҳар қандай алоқадорлигини рад этмоқда ва бу можарони «сохталаштириш» деб атамоқда.

Январ ойида Адлия вазирлиги Трампга қўйилган шундай айбловларни рад этган эди: «Аниқлик киритиш учун айтамизки, бу айбловлар асоссиз ва ёлғондир. Агар уларда заррача ҳақиқат бўлганида эди, улардан аллақачон президент Трампга қарши фойдаланишган бўларди».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.