Маҳаллий

Давлат харидларида 25 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди

Жиззах, Сирдарё ва Фарғонада ўрганилган давлат харидларида рақобат қонунчилиги бузилгани аниқланиб, айрим ҳолатлар бўйича иш

Давлат харидларида 25 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси давлат харидлари юзасидан ўтказган мониторинг ҳамда мурожаатларни ўрганиш жараёнида 25 млрд сўмдан зиёд харидларда қонунбузилиш ҳолатларини фош этди.

Жиззах вилоятида аниқланган қонунбузилишлар жами 1,5 млрд сўмдан ошади. Сирдарё вилоятида эса 22,5 млрд сўмлик тендер савдосида қонунчилик талаблари бузилган.

Фарғона вилоятида ҳам қарийб 1,2 млрд сўмлик ҳамда 275 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдоларида қонунчиликка амал қилинмагани маълум бўлди.

Жиззахда Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг 588,3 млн сўмлик ауцорсинг хизмати, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидаги 6 та савдонинг 333,1 млн сўмлик товар-моддий бойликлари хариди текширилди.

Шунингдек, силга қарши кураш диспансерида 420 млн сўмлик ауцорсинг хизмати, Дўстлик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 183,1 млн сўмлик қурилиш моллари хариди бўйича қонунбузилишлар қайд этилди.

Сирдарёда «Иссиқлик электр тармоқлари» АЖ «Сирдарё ИЕС» филиалидаги тендерлар, Фарғонада эса Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг харидлари ўрганилди.

Жиззахда иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилгани ва талабгорлар нотўғри баҳолангани сабабли «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилган. Ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Сирдарёда «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 42, 46 ва 61-моддалари бузилгани бўйича иш қўзғатилган. Фарғонадаги икки ҳолат юзасидан ҳам ишлар қўзғатилиб, мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг 178-моддаси 5-қисми асосида маъмурий ишлар судга тақдим этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.