Давлат буджетини тузиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Маҳаллий буджетларга буджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги талабнома 5 иш куни ичида кўриб чиқилади

Давлат буджетини шакллантириш ва ижро этиш тартибига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритилди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни (рўйхат рақами 3558-5, 27.07.2026-й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
Ушбу ўзгартиришлар Буджет кодексига киритилган нормалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, уларга кўра:
* Маҳаллий буджетларни режалаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли кучайтирилди. Эндиликда улар даромадлар прогнози, харажатларнинг дастлабки миқдорлари ва буджетлараро трансфертлар бўйича таклифларни шакллантиришда муҳим вазифаларни бажаради.
* Буджет сўровларидаги асоссиз ёки самарадорлиги паст харажатларни қисқартириш механизми жорий этилди. Тегишли ташкилотлар билдиришнома олганидан кейин 3 иш куни ичида янгиланган буджет сўровини тақдим этиши шарт.
* Буджет маблағларини тақсимловчиларнинг ривожлантириш дастурлари камида 3 йилга тузилади. Уларда аниқ натижа кўрсаткичлари ва кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарадорлик белгиланиши лозим.
* Маҳаллий буджетларга буджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги талабнома 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Натижаси бўйича аризачига 1 иш куни ичида хабар берилади.
* Давлат молияси барқарорлигини баҳолаш учун умумий фискал балансни шакллантириш ва ҳисоблаш тартиби белгиланди.
Мазкур ўзгартиришлар буджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишга хизмат қилади.

