Маҳаллий

“Ташаббусли буджет”нинг янги мавсуми бошланди.

Фаол ватандошлар маҳаллий буджетдан маблағ ажратиш бўйича ўз таклифларини яна Openbudget.uz порталида қолдириши мумкин – “Ташаббусли буджет” доирасида жорий йил 2-мавсуми бошланди. Мавсум буджети 2,2 трлн сўмга тенг. Аввалги иккита мавсумда кетма-кет ғолиб бўлган 1122 та маҳалла бу гал ташаббус кирита олмайди, улар қўшни маҳаллаларни қўллаб-қувватлаши ёки шериклик механизмидан фойдаланиши мумкин..

“Ташаббусли буджет”нинг янги мавсуми бошланди. Фаол ватандошлар маҳаллий буджетдан маблағ ажратиш бўйича ўз таклифларини яна Openbudget.uz порталида қолдириши мумкин – “Ташаббусли буджет” доирасида жорий йил 2-мавсуми бошланди. Мавсум буджети 2,2 трлн сўмга тенг. Аввалги иккита мавсумда кетма-кет ғолиб бўлган 1122 та маҳалла бу гал ташаббус кирита олмайди, улар қўшни маҳаллаларни қўллаб-қувватлаши ёки шериклик механизмидан фойдаланиши мумкин.

Бугун, 15 июлдан “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Ташаббускор ватандошлар 3 августгача ўз лойиҳаларини Openbudget.uz порталида илгари суришлари мумкин.

Жорий мавсум учун ажратилган буджет – 2 триллион 187,7 млрд сўм. Ўрнатилган тартибга кўра, лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари (1 млрд 648 млн сўм), жиҳозлаш лойиҳалари бўйича эса икки минг баробаридан (824 млн сўм) ошмаслиги лозим.

Шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳам 3 августгача қабул қилинади. Бунда кейинчалик лойиҳа учун зарур маблағнинг 50 фоизи тўпланган тақдирда, лойиҳа овоз бериш босқичига ўтказилмасдан автоматик ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоиз маблағ маҳаллий буджетдан молиялаштирилади.

Анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра, ғолиб лойиҳалар 1 сентабр – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади. Жорий мавсумда 1122 та маҳалла танаффус олади, яъни лойиҳа кирита олмайди, чунки улар аввалги иккита мавсумда кетма-кет ғолиб бўлишган.

Лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллалар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин. Танаффусга тушган маҳаллаларда шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконияти мавжуд.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нев.openbudget.uz манзилида “Очиқ буджет” порталининг янги талқини ишга туширилгани ҳам хабар қилди. Порталнинг ташқи кўриниши ва фойдаланувчи интерфейси янгиланиб, ундан фойдаланиш қулайроқ ва соддароқ шаклга келтирилган.

“Эндиликда фойдаланувчилар порталда керакли бўлимларни тезроқ топиб, давлат буджети бўйича очиқ маълумотлар билан танишиши, “Ташаббусли буджет” жараёнларида иштирок этиши, лойиҳалар ижросини кузатиши ҳамда портал имкониятларидан янада самарали фойдаланиши мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.