Маҳаллий

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қор ёғиши кутилмоқда

Кечаси ҳаво ҳарорати асосан 5-10 даража иссиқни ташкил этади, шимолда 0-5 даражагача пасайиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет дам олиш кунлари — 30 октябрдан 1 ноябргача бўлган об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, бироқ қатор вилоятларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас.

Жума, 30 октябрь куни Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ҳаво кам булутли ва иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво 17-22 даражагача исийди.

Шанба ва якшанба кунлари ўзгарувчан булутли бўлиши прогноз қилинмоқда. 31 октябрь куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида, кечга томон эса Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Кечаси ҳаво ҳарорати асосан 5-10 даража иссиқ, шимолда 0-5 даража бўлади. Кундузи 17-22 даража иссиқ кутилмоқда. Шамол шарқдан секундга 7-12 метр тезликда эсади.

Тошкентда 30 ва 31 октябрь кунлари ёғингарчилик прогноз қилинмайди. 1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража иссиқ, кундузи 20-22 даража бўлади. Шамол шарқдан секундга 3-8 метр тезликда эсади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.