Маҳаллий

СОП31: Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури стратегик иқлим ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

2026 йил 11 ноябр куни БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенсияси Томонларининг 31-конференсияси (СОП31) доирасида

**СОП31: Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури стратегик иқлим ҳамкорлигини янада мустаҳкамламоқда**

2026 йил 11 ноябр куни БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенсияси Томонларининг 31-конференсияси (СОП31) доирасида Туркиянинг Анталия шаҳридаги Ўзбекистон миллий павилонида “Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастурининг стратегик иқлим ҳамкорлиги: мажбуриятлардан инвестициялар ва барқарорликни ошириш сари” мавзусида тематик тадбир ўтказилади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси ва БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ўртасидаги иқлим ўзгаришига қарши курашиш, миллий иқлим мажбуриятларини бажариш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда барқарорликни кучайтиришга йўналтирилган лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланади.

Айниқса, Париж битими доирасида Ўзбекистоннинг учинчи Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссаси (НДС 3.0)ни амалиётга жорий этиш, институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш, иқлим молиялаштириш механизмларини ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун жозибадор лойиҳаларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Муҳокамаларнинг асосий мавзуларидан бири Ўзбекистоннинг Йўқотишлар ва зарарларни қоплаш жамғармаси (Фунд фор Респондинг то Лосс анд Дамаге — ФРЛД) билан ҳамкорлик қилиш ташаббусини илгари суриш бўлади. Шунингдек, мамлакатнинг БМТТД кўмагида амалга оширилаётган "Слимате БРИДГЕ" ташаббусидаги дастлабки пилот давлатлардан бири сифатидаги иштироки ҳам кўриб чиқилади. Ушбу ташаббус НДС 3.0 доирасида белгиланган иқлим мажбуриятларини аниқ инвестиция лойиҳаларига айлантириш ва тегишли лойиҳалар портфелини шакллантиришга кўмаклашишга қаратилган.

Муҳокамаларнинг яна бир муҳим йўналиши иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Миллий режаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф ҳудудлар ва аҳоли жамоалари, жумладан, Оролбўйи минтақасининг барқарорлигини ошириш бўйича ҳамкорликка бағишланади.

Тадбирда Ўзбекистон давлат органлари, БМТТД, халқаро молия институтлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашади. Тематик сессия доирасида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги стратегик иқлим ҳамкорлигининг натижалари ва устувор йўналишлари тақдим этилади. Шунингдек, ФРЛД орқали молиялаштириш маблағларини жалб этиш истиқболлари ҳамда Слимате БРИДГЕ ташаббусининг миллий иқлим устуворликларини илгари суриш ва инвестиция лойиҳаларини тайёрлашдаги имкониятлари муҳокама қилинади.

Якунда ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқлим молиялаштириш маблағларини сафарбар этиш ва мамлакатнинг иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни белгилаш кўзда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.