Маҳаллий

Ўзбекистон СОП31 конференсиясида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз

Ўзбекистон СОП31 конференсиясида қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда

Йиғилишда Ўзбекистоннинг йирик халқаро иқлим анжуманига ҳар томонлама ҳозирлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, иштирокчилар қуйидаги йўналишларни кўриб чиқдилар:

🔹 Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши соҳасидаги асосий устувор йўналишлари ва ташаббуслари;

🔹 миллий лойиҳалар ва эришилган натижаларни тақдим этиш;

🔹 делегация тадбирлари ва ишбилармонлик дастурини тайёрлаш;

🔹 халқаро ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

🔹 мамлакат иштирокини ахборот ва медиа жиҳатдан ёритиш.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг иқлим ташаббуслари, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича миллий чора-тадбирлари, шунингдек, глобал иқлим мақсадларига эришишга қўшаётган ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга кенг таништириш имконини берадиган ягона коммуникация кун тартибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Якунда келгусидаги вазифалар ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

СОП31 конференсияси халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг иқлим кун тартибидаги ташаббусларини халқаро миқёсда илгари суриш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.