Технология

Слиск Аппле Пайъни янада яқинлаşтиради

иПҳоне ва Аппле Ватч орқали тöловларни янада хавфсиз ва махфий тарзда амалга оşириş усули. Тоşкент - 2026-йил 27-октабр - Öзбекистоннинг етакçи финтех компанияси Слиск бугундан боşлаб Слиск тöлов саҳифасидан фойдаланадиган компаниялар мижозларига Аппле Пай орқали тöлаş имкониятини тақдим этмоқда.

Слиск Аппле Пайъни янада яқинлаштиради

Ушбу тўлов усули янада хавфсиз ва махфий бўлиб, мижозларга банк карта маълумотларини қўлда киритмасдан тўлаш имконини беради ҳамда ҳар бир транзаксияни ҳимоялаш учун иПҳонеънинг ўрнатилган хавфсизлик технологияларидан фойдаланади.

Слискънинг Аппле Пай уланган ҳамкор сайтида харид қилаётганда Слиск тўлов саҳифасида Аппле Пайъни танлаш кифоя. Ҳар бир тўлов Фасе ИД, Тоуч ИД ёки қурилма пароли орқали тасдиқланади. Қўшимча ҳимоя учун ҳар бир операцияда фақат бир марта ишлатиладиган ноёб динамик хавфсизлик кодидан фойдаланилади. Слиск тўлов саҳифасида Аппле Пай орқали тўлаш учун Аппле Валлетъга ушбу хизматни қўллаб-қувватлайдиган Виса ёки Мастерсард картаси қўшилган бўлиши керак.

Компаниялар Аппле Пайъни Слиск билан мавжуд интеграциялари орқали фаоллаштиришлари мумкин. Бунинг учун Аппле билан алоҳида техник интеграция қилиш талаб этилмайди. Тўловларни яратиш, ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар ва маблағларни қайтариш жараёнлари аввалгидек Слиск орқали амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланишни бошлаш учун компаниялар ариза қолдиришлари мумкин. Аппле Пай фаоллаштирилгач, Слиск тўлов саҳифасидаги тўлов усуллари қаторида пайдо бўлади.

Биз Аппле Пайъни улаш жараёни фойдаланувчилар учун ҳам, бизнес учун ҳам имкон қадар осон бўлишини истадик. Ҳамкорларимиз янги тўлов усулини жорий этиш учун алоҳида техник лойиҳа бошлашига ҳожат йўқ. Барча техник ишларни Слиск ўз зиммасига олади

Аппле Пай орқали иПҳоне, иПад ва Мас қурилмаларида Сафари браузери ёрдамида сайтлар ва иловалардаги харидлар учун тез ва қулай тўлов қилиш мумкин. Бунда алоҳида аккаунт очиш ёки етказиб бериш манзили ҳамда тўлов маълумотларини қайта-қайта киритиш шарт эмас. Аппле Пайъдан Аппле Ватч иловаларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Аппле Пайъда хавфсизлик ва шахсий маълумотлар махфийлигига алоҳида эътибор қаратилган. Кредит ёки дебет картаси орқали тўлов қилинганда картанинг ҳақиқий рақами қурилмада ҳам, Аппле серверларида ҳам сақланмайди.

Унинг ўрнига ҳар бир қурилма учун махсус рақам - «Девисе Ассоунт Нумбер» яратилади. Бу рақам шифрланган ҳолда «Сесуре Элемент» деб номланган махсус чипда сақланади. Ушбу чип халқаро соҳа стандартларига мос сертификатга эга бўлиб, қурилмадаги тўлов маълумотларини хавфсиз сақлаш учун мўлжалланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.