Иқтисодиёт

Chorsu Manar: келажак пойдеворига қўйилган биринчи тош ва авлодларга мактуб

2026 йил 19 октябрь куни Тошкентнинг тарихий марказида Chorsu Manar кўп тармоқли комплексининг биринчи тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Келажакдаги бино пойдеворига пойтахтнинг 2126 йилдаги аҳолисига йўлланган мактуб солинган вақт капсуласининг жойлаштирилиши рамзий воқеага айланди.

Chorsu Manar: келажак пойдепорига қўйилган илк тош ва авлодларга жосланган мактуб

Илгари машҳур «Чорсу» меҳмонхонаси жойлашган қурилиш майдончасида пойтахтнинг энг йирик девелоперлик лойиҳаларидан бирини амалга ошираётган MANAR Development компанияси вакиллари йиғилдилар. Маросим доирасида компания раҳбари Даврон Файзиматов сўзга чиқиб, лойиҳанинг шаҳар учун аҳамияти, унинг мероси ҳамда бугунги авлоднинг келажак олдидаги масъулияти ҳақида гапирди.

Маросимда вақт капсуласини жойлаштириш алоҳида ўрин эгаллади. Капсула ичига уч тилда — ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган мактуб жойланди. У ропа-роса юз йилдан кейин Тошкентда яшайдиган авлодларга қаратилган.

«Биз шунчаки янги лойиҳа барпо этмаётганимизни англаб турибмиз. Бу — Тошкент учун ўз тарихи, хотираси ва алоҳида аҳамиятига эга бўлган макондир. Юз йилдан сўнг сиз мутлақо бошқа дунёда, янги технологиялар ва имкониятлар даврида яшайсиз. У қандай бўлишини билмаймиз, аммо энг муҳими ўзгаришсиз қолишига умид қиламиз: одамлар интилишда, яратишда, ривожланишда ва яқинларига ғамхўрлик қилишда давом этадилар ҳамда ўзидан кейин ноёб мерос қолдирадилар. Ва бизнинг лойиҳамиз шаҳар тарихининг бир қисмига ҳамда келажак одамлари учун фахр манбаига айланишига ишонгимиз келади…»

— дейилади Даврон Файзиматов маросим иштирокчиларига ўқиб эшиттирган мактубда.

Ушбу мурожаатноманинг асосий ғояси — авлодлар ворислиги ва ўзидан шунчаки биноларни эмас, балки ундан-да буюкроқ нарсани: шаҳар тарихи ва унинг аҳолиси ҳаётининг бир қисмига айланишга қодир маконни қолдиришга интилишдир. Бундай мурожаат учун жой танланиши алоҳида рамзий маънога эга. Ўн йиллар давомида «Чорсу» меҳмонхонаси эски Тошкентнинг меъморий доминантларидан бири бўлиб келган. Энди бу ерда шаҳар тарихининг янги саҳифаси бошланмоқда.

Chorsu Manar лойиҳаси умумий майдони 100 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган замонавий кўп тармоқли мажмуани яратишни назарда тутади. Унга турар жой майдонлари, бизнес-марказ, савдо галереялари, жамоат зоналари ва халқаро даражадаги меҳмонхона инфратузилмаси киради.

Лойиҳанинг асосий элементларидан бири Radisson бренди остидаги меҳмонхона мажмуаси бўлади. Янги маконни пойтахтнинг энг қадимий ва энг таниқли туманларидан бири бўлмиш Чорсунинг тарихий муҳитига уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Chorsu Manar концепцияси ҳудуднинг анъанавий ўзлигини архитектура, қулайлик ва шаҳар инфратузилмасига қўйиладиган замонавий талаблар билан уйғунлаштиришга асосланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.