Чинозда “Шармандали” деб топилган маҳалла салкам бир ойда “Энг намунали”га айланди

Чиноз туманидаги "Бирлик" маҳалласи, август ойи бошида туман ҳокими томонидан "Шармандали маҳалла" деб э'лон қилинганидан салкам бир ой о'тиб, вилоят миқёсида о'тказилган "Энг намунали маҳалла" ко'рик-танловида биринчи о'ринни қо'лга киритди.
Дастлаб, маҳалладаги ободонлаштириш ва санитария ҳолати қониқарсизлиги, гул ва райҳон экилмагани, о'тлар о'рилмагани ёки о'рилган о'тларнинг олиб чиқилмагани, шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва белгиланган вазифалар ижроси талаб даражасида эмаслиги сабабли "Шармандали маҳалла" деб топилган эди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг "Дарё"га ма'лум қилишича, "Бирлик" маҳалласи "Долзарб 40 кунлик" доирасида амалга оширилган кенг ко'ламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларидаги фаоллиги билан алоҳида э'тироф этилган. Ҳокимлик изоҳида бу ютуқ маҳалла аҳли ва фаолларининг ҳамжиҳатлиги, ташаббускорлиги ҳамда о'з ҳудудини обод қилишга бо'лган интилишининг муносиб э'тирофи эканлиги та'кидланган. Г'олиб маҳаллага раг'бат сифатида 500 миллион со'млик ваучер тақдим этилди.
Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов "Шармандали маҳалла" воқеаси юзасидан "Дарё"га берган изоҳида, бундай тартиб ҳеч қаерда жорий этилмаганини, "Шармандали маҳалла" деган баннер ёпиштирилиб, яна о'ша заҳоти ко'чириб олинганини ма'лум қилган эди. Ҳокимнинг со'зларига ко'ра, бу унинг шахсий ташаббуси бо'либ, йиг'илиш охирида вазифалар бажарилмаса, шундай қилиниши айтилган. Бироқ, баннер фақат ижтимоий тармоққа чиқариш учун видеога олинган ва бирорта хонадонга ёки маҳаллага осилмаган. "Шунақа бо'лади деган мақсадда илиб, ко'рсатиб, яна қайтариб олиб қо'йганмиз", — деган эди ҳоким.

