Маҳаллий

Чилонзор ва Учтепа туманларида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Қайд этилишича, ушбу ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Чилонзор ва Учтепа туманларида иссиқ сув 5 кун давомида ўчирилади

Режали профилактика ишлари олиб борилиши сабабли Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида 12-октабрдан бошлаб 5 кун муддатга иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, мазкур ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган маҳаллалар рўйхати:

Чилонзор туманида

Ал-Хоразмий, Бектўпи, Гулистон, Баҳористон, Шараф, Шарқ, Шарқ тонги, Хайробод, Яккатут, Хирмонтепа, Катта Хирмонтепа, Кичик Хирмонтепа, Шуҳрат, Меҳржон, Мевазор, Бўрижар, Ботирма (бир қисми), Фидокор, Зарқўрғон (бир қисми), Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Қатортол, Чўпонота, Нафосат, Диёр, Халқлар дўстлиги, Дилобод, Бещинор, Лутфий (бир қисми), Яккабоғ.

Учтепа туманида

Гузар, Қўрғонтепа, Хуросон, Заргарлик, Кўҳна Чўпон-Ота, Боғистон, Боғобод, Бирлик, Найман, Фарҳод, Тинчликобод, Ватан, Ватанпарвар, Ҳамдўст, Нуробод, Ширин, Диёр, Алихон Тўра Соғуний, Диёробод, Янги йўл, Фозилтепа, Зулфизор, Хуршид, Кўркамобод, Қуйи Дархон.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.