Маҳаллий

Пойтахтнинг беш туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Хабар қилинишича, режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Миробод, Яшнобод, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти 5-октабрдан 9-октабргача тўхтатилади.

Пойтахтнинг беш туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Режали профилактика ишлари олиб борилиши сабабли, 5-октабрдан бошлаб 5 кун давомида Тошкент шаҳри ИМ-6, ИМ-8, Водник ва Саноатенерго қозонхоналари таъминот ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ушбу ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

Баратхўжа, Парвона, Чинор, Юксалиш, Янги Қўйлиқ, Толариқ, Зиёнур, Билимдон, Файзобод, Сариқўл, Қорасув, Олтинкўл, Фурқат, Абдурауф Фитрат МФЙлари.

Катта Қўйлиқ, Мумтоз МФЙлари.

Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Мададкор, Зийнат, Янги Сергели, Соҳибкор, Софдил, Нилуфар, Иттифоқ, Нурҳаёт, Саховат, Қипчоқ, Халқобод, Маданият, Бирдамлик, Шукрона, Қўшқўрғон, Қурувчилар, Фароғатли МФЙлари.

Машъал, Навқирон, Ал-Фарғоний, Виқор, Йўлдош, Чорбоғ, Зарбдор, Дўстлик, Чароғон, Ёрқинҳаёт, Хушнуд МФЙлари.

Зилола, Роҳат, Миришкор, Иқбол МФЙлари.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.