Сентрал Асиан Университй ҚС Асиа Университй Ранкингс 2027 рейтингига кöра Марказий Осиёнинг энг яхşи 70 та университети қаторига кирди
Сентрал Асиан Университй (САУ) ҚС Қуасқуарелли Сймондс рейтинг агентлиги томонидан 3-ноябр куни эълон қилинган ҚС Ворлд Университй Ранкингс: Асиа 2027 халқаро рейтинги натижаларига кöра Марказий Осиёнинг етакçи 70 та университети қаторига кирди.

Сентрал Асиан Университй ҚС Асиа Университй Ранкингс 2027 рейтинги бўйича Марказий Осиёнинг энг яхши 70 та университети сафидан жой олди. Университет Марказий Осиёда 66-ўринни эгаллади ҳамда рейтингга кирган Ўзбекистон хусусий университетлари орасида энг юқори натижани қайд этди.*
2019-йилда ташкил этилган САУ учун бу халқаро ривожланиш йўлидаги муҳим босқич бўлиб, у университетнинг таълим, илмий тадқиқотлар ва халқаро академик ҳамкорлик соҳаларидаги фаолияти натижаларини акс эттиради.
САУънинг халқаро ўқитувчилар таркиби алоҳида эътиборга лойиқ: университет хорижлик ўқитувчилар улуши бўйича Осиёнинг энг яхши 100 талигига кириб, 95-ўринни эгаллади. Университетдаги деярли ҳар бешинчи ўқитувчи хорижлик мутахассис бўлиб, бу халқаро академик ҳамкорлик ва талабалар таълими учун қўшимча имкониятлар яратади.
ҚС Ворлд Университй Ранкингс: Асиа — Осиё университетларини академик ва илмий-тадқиқот кўрсаткичлари бўйича таққослаш имконини берувчи машҳур халқаро рейтинглардан бири.
Баҳолаш жараёнида университетнинг олимлар ва иш берувчилар ўртасидаги нуфузи, илмий тадқиқотлар натижалари, талабалар ва ўқитувчилар нисбати, халқаро ҳамкорлик ҳамда бошқа мезонлар инобатга олинади.
ҚС рейтинглари абитуриентлар, ота-оналар, тадқиқотчилар ва таълим ташкилотлари томонидан университетни танлаш ҳамда унинг академик салоҳиятини баҳолашда асосий мезонлардан бири сифатида қўлланади.
ҚС Асиа 2027 рейтингида Осиёнинг 26 та таълим тизимидаги 1 722 та университет, жумладан, 195 та янги иштирокчи ўрин олди.
ҚС Асиа Университй Ранкингс 2027 якунларига кўра, САУ қуйидаги натижаларни қайд этди:
Марказий Осиёнинг ТОП-70 талигида
- минтақавий рейтингда 66-ўрин.
Ўзбекистон хусусий университетлари орасида 1-ўрин
- рейтингга киритилган университетлар орасида.*

