Сиёсат

«Бюллетенда менинг номим йöқ эди» – Трамп республикаçилар маğлубияти ҳақида

У натижани öз şахсий маğлубияти сифатида қабул қилмаслигини таъкидлаган. Партия маğлубиятига эса бензин нархлари сабаб бöлганини айтган.

«Бюллетенда менинг номим йўқ эди» – Трамп республикачилар мағлубияти ҳақида

АҚШ президенти Доналд Трамп оралиқ сайловлардан сўнг Фох Невс телеканалига интервю берди. Қуйида унинг асосий сўзлари келтирилади.

Матн тўлиқ иқтибослар тўплами эмас: президентнинг гаплари қисқартирилган ва умумлаштирилган. Шунга қарамай, мазмуни ва маъноси тўлиқ сақланган.

Мен бироз ҳайронман, улар [республикачилар] бундан яхшироқ натижа кўрсатади деб ўйлагандим. Агар улар мен билан ишлашни истаса, мен демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрман.

Вето ҳуқуқи бор — бу президентнинг энг кучли қуролларидан бири. Агар улар менга имзолаш учун қандайдир аҳмоқона нарсани юборса, мен вето қўяман. Бир-икки ой ўтиб, мен буни бир неча марта қилганимдан кейин, улар ўзлари қўнғироқ қилиб, нима қилиш кераклигини сўрайди. Шунда биз бирга ишлаймиз. Менимча, демократлар яхши ишлайди. Улар жуда узоқ ва қаттиқ кураш олиб боришди.

Бизнинг иқтисодиётимиз кучли, аммо бензин нархи сабаб одамлар буни кўрмаяпти. Одамларга мен Эрон билан қилаётган ишлар маъқул, аммо уларга қисқа муддатли оқибатлар ёқмайди. Буни тушунаман.

Номзодлар ёқмагани учун одамлар республикачиларга овоз бермади. Уларнинг айримлари менга қарши чиққан эди. Мен натижани ўз мағлубиятим деб ҳисобламаяпман. Бюллетенларда менинг номим йўқ эди.

Мен кўп яхши ишлар қилдим, аммо ҳозир вазият шундай. Яхши ёки ёмон президент бўлишинг, демократ ёки республикачи, эркак ёки аёл эканинг муҳим эмас — оралиқ сайловларда барибир ютқазасан.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.