Бухоролик судьянинг хизмат хонасида йирик миқдордаги пул маблағи топилди, адвокат пора беришга уринишда гумон қилинмоқда
Бухоро шаҳар суди раисининг кабинетидан 40 минг доллар топилган, яна 10 минг доллар у ерда бўлган адвокатнинг чўнтагида бўлган. Судялар олий кенгаши ҳозирча судя пул сўрагани ёки олгани ҳақида далиллар йўқлигини маълум қилди. Судяга нисбатан хизмат текшируви, адвокатга нисбатан эса тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро судясининг хизмат хонасидан йирик миқдордаги пул маблағлари топилди, адвокат пора беришга уринишда гумон қилинмоқда
Ўзбекистон Судялар олий кенгаши Бухоро шаҳар суди раисининг хизмат хонасида маҳаллий адвокат бўлган вақтда йирик миқдордаги нақд хорижий валюта топилгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
, адвокатнинг чўнтагида 10 минг АҚШ доллари бўлган, яна 40 минг доллар эса шкафдан топилган. Унинг маълумотларига кўра, иккаласи ҳам ушланган, бироқ кейинроқ судя қўйиб юборилган ва у ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Кенгашнинг маълум қилишича, адвокатга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, судяга нисбатан эса хизмат текшируви тайинланган.
«Ҳозирги вақтда хизмат текшируви ва тергов ҳаракатлари доирасида судя адвокатдан пул талаб қилгани ёки ундан пул олганини тасдиқловчи бирон-бир далил аниқланмади», — дейилади кенгаш баёнотида.
«Пул маблағлари белгиланган тартибда адвокатдан, шунингдек, судянинг хизмат хонасига кириш қисмидаги ҳамма учун очиқ ва кўриниб турган шкафнинг ўрта жавонидан олинган», — дейилади хабарда.
Хизмат текшируви ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда, уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилиши ваъда қилинди, деб хабар берди кенгаш. Шунингдек, улар текширилмаган маълумотларни эълон қилмасликка ва айбсизлик презумпцияси тамойилига риоя қилишга чақирди.
Абдураҳмон Ташанов кейинроқ вилоят прокуратурасининг 7 октябрдаги адвокатни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. У, шунингдек, судя ва адвокат илгари ҳамкасб бўлишгани ва ички ишлар органларида бирга ишлашганини маълум қилди.

