Бухородаги «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди
Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. ФВВ қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.

Бухородаги «Карвон» бозорида ёнғин юз берди
3-октабр куни соат 21:49 да Бухоро вилояти ФВБга Бухоро шаҳрида жойлашган «Карвон» бозорида ёнғин чиқаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув бўлинмалари кўрсатилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларига киришган.
Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

