Маҳаллий

Бухорода илк бор Яшил Уйим экофестивали бўлиб ўтади

Бухорода 31-октабр куни илк бор Яшил Уйим экофестивали бўлиб ўтади. Катталар ва болалар учун муҳокамалар, илмий тажрибалар, ўйинлар, китоб алмашинуви ва робототехника машғулотлари тайёрланган. Ишлатилган батарея, қоғоз ва пластикларни топшириш ҳам мумкин. Фестивал ЕИ кўмагида ўтказилмоқда.

Бухорода илк бор Яшил Уйим экофестивали ўтказилади

31-октабр куни Бухорода Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида илк бор Яшил Уйим экофестивали бўлиб ўтади, дея Газетаъга ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълум қилди.

Тадбир “Яшил дипломатия ҳафталиги” доирасида ташкил этилмоқда. Унинг мақсади иштирокчиларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш усуллари билан таништириш ва кундалик ҳаётга экологик одатларни жорий этишга кўмаклашишдан иборат.

Фестивал Плове ресторани ҳудудида (Тагбандбафон кўчаси 3-уй) ўтказилади. Катталар ва ёшлар учун мўлжалланган асосий майдон соат 12:00 да дижей сет ва совринли ўйинлар билан фаолиятини бошлайди.

Соат 13:00 да сурдотаржимон Эъзоза Аҳмедова инклюзив мулоқот бўйича кириш машғулотини олиб боради. Шундан сўнг “Орузларимиз шаҳри” жамоавий ўйини бўлиб ўтади, унда иштирокчилар ўзлари яшашни истаган шаҳарни тасаввур қилиб кўришлари мумкин бўлади.

Соат 15:00 да экофаол, фестивал ташаббускори ва ташкилотчиси Мўтабар Хушвақтова “Пластик муаммо эмасми?” мавзусида интерактив сессия ўтказади. Унда пластик чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ва уларни ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Параллел равишда, 2023-йилда ЕИ Ёшлар маслаҳат кенгашида иштирок этган журналист ва ҳужжатли филмлар муаллифи Шаҳзода Миракова инглиз тилида “Экофеминизм: Иқлим ўзгариши эркаклар ва аёлларга бир хил таъсир қиладими?” мавзусида муҳокама олиб боради. Иштирокчилар иқлим ўзгаришининг гендер жиҳатларини муҳокама қилади.

Болалар ҳудудида илмий тажрибалар, робототехника бўйича машғулотлар ва нейромотор кўникмаларни ривожлантирувчи ўйинлар ташкил этилиши режалаштирилган. Ота-оналар, шунингдек, болани мактабга стрессиз тайёрлаш бўйича тавсиялар олишлари мумкин.

Соат 13:00 дан 16:00 гача ташриф буюрувчилар илмий ҳудуд ва экологик тоза маҳсулотлар ярмаркасида бўлиши, китоб алмашинувида қатнашиши ҳамда шахмат ўйнаши мумкин.

Махсус қабул пунктларида ишлатилган батареялар, ишлатилган ўсимлик ёғи, қоғоз, пластик пакетлар ва алюминий қабул қилинади. Ташкилотчилар фикрича, бу чиқиндиларни саралаб йиғиш, қайта ишлаш ва ресурслардан масъулият билан фойдаланишга эътибор қаратишга ёрдам беради.

“Яшил дипломатия ҳафталиги” кампанияси экологик хабардорликни ошириш, иқлим ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва барқарор ривожланишни илгари суришга қаратилган. У маҳаллий жамоалар, фуқаролик жамияти, ёшлар ва бошқа ҳамкорларни бирлаштиради, дейди ташкилотчилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.