Бухорода Француз маданияти ойлиги бўлиб ўтади. Дастур
Октябрда Бухорода Француз маданияти ойлиги бўлиб ўтади. Меҳмонларни классик мусиқа концертлари, кўргазма ва сунъий интеллект иштирокидаги рақамли арт-лойиҳалар, хореографик спектакль, француз киноси фестивали ҳамда маърузалар кутмоқда. Тадбирлар Арк майдонида, Ситораи Моҳи-Хоса саройида ва Пойи Калон ансамблида бўлиб ўтади.

Бухорода Француз маданияти ойлиги бўлиб ўтади. Дастур
2 октябрдан 31 октябргача Бухорода Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Француз маданияти ойлиги бўлиб ўтади. Дастурда — концертлар, хореографик спектакль, кўргазма, француз киноси фестивали ва сунъий интеллект қўлланилган рақамли арт-лойиҳа ўрин олган.
Тадбирлар шаҳарнинг тарихий майдонларида, жумладан, Пойи Калон, Арк ва Ситораи Моҳи-Хоса саройида бўлиб ўтади. Ташкилотчилар дастурнинг алоҳида бўлимини маданий меросни сақлаш ва қайта тиклашга бағишладилар — Ўзбекистон ва Франция мутахассислари маърузалар ва амалий учрашувлар ўтказадилар.
Француз маданияти ойлиги вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, Бухоро туризм бошқармаси, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, Бухоро филармонияси, «Истеза» маданият маркази ва бир қатор олий ўқув юртлари томонидан қўллаб-қувватланди.
2 октябрь, соат 16:00 атрофида —
Француз пианиночиси Кристина Фонлюптнинг талабалар ва ёш мусиқачилар учун маҳорат дарси.
Ўтказилиш жойи — Бухоро давлат университети.
3−31 октябрь —
Диана Хамзинанинг «Прованс ва импрессионизм нурида» кўргазмасининг очилиши.
Ўтказилиш жойи — Ситораи Моҳи-Хоса саройи, ҳарам биноси.
3 октябрь, 16:00
— Beau Geste рақс труппасининг «Ноодатий ҳаракатлар» хореографик спектакли.
Ўтказилиш жойи — Арк майдони.
3 октябрь, 19:00
— Кристина Фонлюптнинг Куперен, Шопен, Франк, Дебюсси, Мел Бонис ва Фазил Сай асарларидан иборат фортепиано концерти.
Ўтказилиш жойи — Пойи Калон майдони.
4 октябрь,
вақти қўшимча равишда эълон қилинади — Beau Geste труппасининг «Ноодатий ҳаракатлар» спектаклининг иккинчи намойиши.
Ўтказилиш жойи — Арк майдони.
5−9 октябрь,
алоҳида жадвал бўйича — Маданий меросни сақлаш, ўрганиш ва қайта тиклаш каби мавзуларда француз ва ўзбек мутахассислари иштирокидаги маърузалар, амалий учрашувлар ва тажриба алмашиш туркуми.
Ўтказилиш жойлари — Бухоронинг университетлари, маданият муассасалари ва тарихий объектлари.
12−17 октябрь —
Олтита фильм намойишидан иборат Француз киноси фестивали.
Ўтказилиш жойи — Бухоро давлат педагогика институтининг очиқ майдони.
23−25 октябрь —
Painting Mirror рақамли арт-лойиҳаси. Максим Турут ва Реми Дюпанлуп француз тасвирий санъати, графикаси, стрит-арти ва сунъий интеллектни бирлаштирган деворий проекцияларни тақдим этадилар.
Ўтказилиш жойи — Бухоронинг тарихий маркази.
24 октябрь —
Кларнетчи Кристоф Драверс ва пианиночи Паскаль Романо иштирокидаги концерт.
Ўтказилиш жойи — Кўкалдош мадрасаси.
Дастурда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

