Бухоро тарихи музейи қурилмоқда
Музейда Бухоро тарихи, табиати ва тасвирий санъатини жамлаган қарийб 125 минг экспонатни жойлаштириш кўзда тутилган

Бухоро тарихи музейи бунёд этилмоқда
«Букҳара Сити» замонавий марказида тарих музейи қурилиши бошланган.
59-лотда барпо этилаётган Бухоро тарихи музейи қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида фаолият юритиши режалаштирилган ушбу музейда Бухоро тарихи, табиати ва тасвирий санъатини жамлаган қарийб 125 минг экспонатни жойлаштириш кўзда тутилган.
Музей учун 0,93 гектар ер майдони ажратилган. Иншоотнинг умумий қурилиш майдони 6,2 минг квадрат метрни ташкил этади. Бинода экспозиция заллари, анжуманлар зали, фонд ва захира хоналари, офислар ҳамда ташриф буюрувчилар учун кутиш заллари бўлади.
Обьектларда қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш ва сифатли ташкил этиш вазифалари белгиланган.
«Янги музей Бухоронинг бой тарихий ва маданий меросини замонавий шароитда сақлаш ва намойиш этиш билан бирга, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун янада кенг имкониятлар тақдим этади», — деди Ҳаёт Давлатов.

