Бухоро вилоятида 7,8 млрд сўмлик лойиҳаларга старт берилди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги обьектларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишига

Бухоро вилоятида 7,8 млрд сўмлик лойиҳаларга старт берилди
Бухоро асрлар давомида илм-фан, маданият ва ҳунармандчилик маркази сифатида танилган. Бугун аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бунёдкорлик анъаналари замонавий ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва туризм тараққиётида давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўнгги тўққиз йил ичида вилоятга 9,5 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб этилгани, 6 мингдан ортиқ янги ишлаб чиқариш қуввати ҳамда 120 мингта доимий иш ўрни яратилганини таъкидлади. Бу кўрсаткичлар аҳолининг бандлиги ва даромади ошиши, маҳаллий корхоналарнинг янги бозорларга чиқишида ўз аксини топмоқда.
– Бугунги Бухоро буюк тарихдан янги тараққиёт ва муҳташам лойиҳалар даврига шиддат билан юзланмоқда,
Нефт-кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, машинасозлик, энергетика, тоғ-кон саноати, фармацевтика, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, уй-жой қурилиши, инфратузилма, хизмат кўрсатиш ва туризм йўналишларида умумий қиймати 7,8 миллиард доллар бўлган 145 та лойиҳадан иборат дастур тайёрланган. Шундан 654 миллион долларлик 55 та лойиҳа ишга туширилмоқда, қиймати 7,1 миллиард доллар бўлган яна 90 тасининг қурилиши бошланмоқда.
Лойиҳаларда АҚШ, Канада, Германия, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Хитой, Ветнам, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Россия ва Ҳиндистон инвесторлари, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки ҳамда маҳаллий тадбиркорлар қатнашмоқда.
Улар амалга оширилгач, 14 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши, йилига 22 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 510 миллион долларлик экспорт имконияти юзага келиши кутилмоқда.
– Мақсадимиз битта – импорт ўрнини босадиган ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш,
Вилоятда энергетика соҳасида ҳам йирик қувватлар барпо этилмоқда. Сўнгги йилларда “яшил” энергетикага 2 миллиард доллар жалб қилиниб, 1 минг мегаватт шамол ва 750 мегаватт қуёш электр стансиялари, шунингдек, 63 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди. 601 километр магистрал электр тармоғи тортилди.
Ғиждувонда “АСВА” компанияси билан 300 мегаваттли “Бош-2” шамол электр стансияси, Жондорда “Тоёта Сорпоратион” ва Пешкуда “Синома” компаниялари иштирокида умумий қуввати 1 минг мегаватт бўлган шамол электр стансияларининг қурилиши давом этмоқда. Хитойлик ҳамкорлар билан Когон туманида маиший чиқиндилардан электр энергияси олишга қаратилган 165 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш, Германиянинг “Леман” компанияси билан эса “Аму-Бухоро” канали насос стансияларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича 150 миллион долларлик лойиҳани йўлга қўйиш режалаштирилган.
Вилоятнинг пахтачиликдаги тажрибасига таянган ҳолда замонавий тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда. Бухоро шаҳрида “Курт Бавер” бренди остида йилига 62 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси барпо этилади. Ромитанда хитойлик инвесторлар иштирокида қиймати 400 миллион доллар бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 9 минг гектар ерни ўзлаштириш ташаббуси ҳам илгари сурилган. Натижада юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ва қўшимча 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратиш кўзда тутилган.
Туризм Бухоро тараққиётининг яна бир муҳим йўналишидир.
– Қадимий обидалар, маданий мерос ва замонавий инфратузилма уйғунлиги Бухорони сайёҳларнинг севимли масканига айлантиряпти. Бугунги тадбиримиз ўтаётган, янгидан барпо этилаётган Бухоро туризм маркази ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади,
Марказда “Боқий Бухоро” маданий-этнографик парки, кўргазмалар зали, замонавий меҳмонхоналар, маданий ва кўнгилочар масканлар барпо этилади. Шунингдек, Бухоро шаҳрида “Индиго”, “Ҳолидай Инн” ва “Ҳилтон” халқаро брендлари остида меҳмонхоналар ташкил этиш режалаштирилган.
– Умуман, Бухорода қиймати 3 миллиард долларлик 19 та йирик лойиҳани бошлаймиз. Агар бу ишларни тизимли ташкил қилсак, биргина Бухоронинг ўзида бемалол 5 миллиард долларлик туризм хизматлари экспортини таъминлаймиз,
Келгуси беш йилда Бухоро вилояти аҳолисини тўлиқ ичимлик суви билан, йирик шаҳарлар ва туман марказларини эса канализация тармоғи билан таъминлаш мақсад қилинган. Халқаро ҳамкорлар билан умумий қиймати 633 миллион доллар бўлган иккита йирик лойиҳа бошланган. Уларнинг ҳисобига 2 миллион нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 781 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик сувига эга бўлади.
Шунингдек, вилоятнинг транзит салоҳиятини уч карра оширишга қаратилган, қиймати 565 миллион доллар бўлган еттита йўл лойиҳаси амалга оширилади.
Президентимиз рамзий тугмани босиб, янги обьектларни ишга туширди ва истиқболли лойиҳалар қурилишига старт берди. Хорижлик инвесторлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбари Бухоро инфратузилмасини 2027 йилда ўтказилиши режалаштирилган саммитларга пухта тайёрлаш юзасидан мутасаддиларнинг ахборотларини тинглади ва тегишли топшириқлар берди.

