Бурханов ва Монфарид парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилди
Сенат матбуот хизмати Самарқандда Қутбидин Бурхоновнинг эронлик депутат Амир Монфарид билан учрашгани ҳақида хабар берди.

Бурханов ва Монфарид парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилдилар
Самарқандда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, «Ўзбекистон-Эрон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ҳамраиси Қутбидин Бурхановнинг Эрон Ислом кенгаши Мажлиси депутати, «Эрон-Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи аъзоси Амир Монфарид бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш, парламент тажрибасини алмашиш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқдилар.
Сўнгги йилларда давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Учрашув якунида мунтазам парламентлараро мулоқотни давом эттириш ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.

