Маҳаллий

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 23 даражагача бўлади

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво 23 даражагача исийди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража иссиқ бўлади.

Тошкентда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол — 3-8 метр/секунд. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража иссиқ даражасида сақланиб қолади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол 7-12 метр/секундни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати — 10-15 даража иссиқ.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.