Лайфстайл

Буғ, ҳордиқ ва муҳит. Самарқандда премиум тоифасидаги «DUBANYA» рус ҳаммоми очилди

Буғ, ҳордиқ ва муҳит. Самарқандда премиум тоифадаги DUBANYA рус ҳаммоми иш бошлади

3 сентябрь куни Silk Road Samarkand халқаро туристик мажмуасида Самарқанддаги биринчи премиум тоифадаги рус ҳаммоми — DUBANYA очилди.

DUBANYA бренди 2022 йилда Дубайда ташкил этилган ва Яқин Шарқдаги биринчи рус ҳаммомига айланган эди. Фаолияти давомида ҳаммомга кўплаб юлдузли меҳмонлар, жумладан, БАА қироллик оиласи аъзолари, таниқли спортчилар ва халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари ташриф буюришди. Ҳақиқий буғланиш анъаналарини жаҳон хизмат кўрсатиш стандартлари билан бирлаштирган лойиҳа маҳаллий аҳоли, экспатлар ва ҳаммом маданияти ихлосмандлари ўртасида эътироф қозонди. Эндиликда бренд аввалги хизмат кўрсатиш даражаси ва деталларга бўлган эътиборни сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон бозорига кириб бормоқда.

Silk Road Samarkand’даги DUBANYA компания учун ижарага олиш мумкин бўлган иккита тўлиқ хусусий ҳаммом ҳудуди — Karavan ва Saray’ни ўз ичига олади. Ҳар бири 10 нафаргача меҳмонга мўлжалланган; зарурат туғилганда улар 20 кишилик ягона мажмуага бирлаштирилади. Ҳар бир ҳаммомда буғхона, пичанзорли дам олиш ҳудуди, совуқ сувли ҳовузлар (купель), қор генератори ва устидан сув қуйиш душлари бўлган контраст муолажалар учун жой, шунингдек, массаж хонаси мавжуд. Меҳмонларга қўшимча хизматлар — индивидуал буғланиш, скраблар, массажлар ҳам таклиф этилади, бу эса ҳаммом дастурини ҳар бир кишининг талаби ва хоҳишига кўра мослаштириш имконини беради.

DUBANYA — бу анъанавий рус ҳаммомининг замонавий талқинидир: безакда табиий ёғоч ва тошдан фойдаланилган, илиқ юмшоқ ёруғлик ва лаконик дизайн замонавий ечимларни анъанавий ҳаммомнинг таниқли элементлари билан бирлаштириб, осойишталик ва шинамлик муҳитини яратади.

«Дубайда биринчи DUBANYA’ни очганимизда, биз ўзимизнинг маданий кодимиз — ғамхўрлик, ишонч ва инсоний алоқага асосланган кўп асрлик анъанамиз билан ўртоқлашмоқчи эдик», — дейди асосчи Владимир Грищенко. — «Ўзбекистонда DUBANYA’нинг янги боби бошланиши билан миссиямиз ўзгаришсиз қолмоқда: янги минтақалар ва аудиторияларни унинг қалбини сақлаб қолган ва маҳаллий контекстни ҳурмат қилган ҳолда ҳақиқий ҳаммом маданияти билан таништириш. Биз учун муваффақият нафақат ривожланиш билан, балки меҳмонлар бизга ташриф буюргандан кейин ҳис қиладиган уйғунлик, янгиланиш ва ички мувозанат туйғуси билан ҳам ўлчанади. Ҳаммом — бу шунчаки иссиқлик ва буғ эмас, балки ҳақиқий ўзгариш ритуалидир ва биз айнан мана шу тажрибани ҳар бир меҳмонга етказишга интиламиз».

Самарқанд учун DUBANYA ҳар бир меҳмонга индивидуал ёндашув, деталларга эътибор ва маҳаллий бозор учун янги бўлган ҳаммомда ҳордиқ чиқариш форматини бирлаштирган алоҳида маданий тоифага айланмоқда, унинг марказида сифатли дам олиш, соғломлаштириш ва учрашувлар учун жой мужассам.

Хусусий ҳаммом майдонини ижарага олишдан ташқари, DUBANYA кириш чиптаси орқали жамоат ҳаммомига анъанавий ташриф буюриш — Social Banya форматини ҳам таклиф этади. Эркаклар ва аёллар ҳудудлари қатъий ажратилган бўлиб, меҳмонлар ҳаммом хоналаридан бошқа ташриф буюрувчилар билан биргаликда 3 соат давомида фойдаланишлари мумкин. Бундай форматда ҳаммом фикрдошлар ва рус буғланиш маданияти ихлосмандларини бирлаштирувчи умумий макон сифатидаги тарихий ролини сақлаб қолади.

DUBANYA — бу премиум сегментдаги рус ҳаммоми бўлиб, одатий спа, ҳаммом ёки жамоат ҳаммомлари форматларидан ташқарида бўлган алоҳида ҳордиқ чиқариш ва чуқур тикланиш тоифасидир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.