Бошқа

«Бу тоифа жиноятлар тарихда ҳам бўлган»: Тошкент вилоятида маняк 28 нафар қизалоқни зўрлаб ўлдиргани ҳақида

Ҳуқуқшунос Комила Абдуллаева Ўзбекистонда бундан аввал ҳам педофиллар билан боғлиқ даҳшатли ҳолатлар юз берганини айтди. Шулардан бири 28 нафар қизалоқнинг ўлими билан боғлиқ оғир жиноят бўлган ва бу Тошкент вилоятида содир бўлган. У воқеани ўша пайтда вилоят прокурори бўлиб ишлаган устозидан эшитганини таъкидлади.

«Бу тоифа жиноятлар тарихда ҳам бўлган»: Тошкент вилоятида маняк 28 нафар қизалоқни зўрлаб ўлдиргани ҳақида

«Бу тоифадаги жиноятлар афсуски тарихдан ҳар доим бўлган. Раҳматли устозимнинг қандли диабетлари бор эди. Кузатишимча органда ишлаганларнинг кўпи ё инфаркт, ёки инстулт, ё қандли диабет орттирган. 60-65 ёш орасида вафот этишларам кўп учрайди. Устозимдан бу касалга чалиниш сабабини сўраганимда «битта маняк туфайли орттирганман» дедилар. Ўша маняк 28 та қизчанинг умрига зомин бўлган. Биз ҳаммамиз шокда қолдик.

Устозимиз айтаётган гап реал факт, ўша пайтда Тошкент вилояти прокурори эдим дедилар. Биринчи куни 8 та ёки 9 та қизчани зўрлайди, қурбонни ўлдиради. Улар манякнинг изини йўқотишади. Иккинчи куни қурбонлар 20 тага яқинлашиб қолади. Қонунга кўра, агар ўта оғир ёки шунақа фавқулодда ҳолат бўлса Бош прокурор зудлик билан президентга ёки сенатга ҳисобдор, дарҳол хабар бериши керак. Ўша пайтда президент Ислом Каримовга етиб борган бу гап. Шахсан ўзи телефон қилиб «Сенга бир кун муҳлат, топсанг топ, бўлмаса ўзингни ўлдиргин» деган. Шундан кейин катта армия жалб қилинади ўша изни йўқотмаслик учун. Ўша куни маняк тўққизинчи қизни зўрлади-ю, лекин ўлдиришга улгурмаган бўлган пайтда ушланган. Ушланди деган хабар келганда йиқилган устозим. Кўзларини очганда шифохонада бўлган. Шунда «сахар»ингиз ошиб кетибди дейишган ва ўзларига келишлари қийин бўлган.

Менинг ҳаётимда эшитган энг ўта ваҳший жиноятлардан биттаси шу. Ҳали бундан оғир кейсни эшитмаганман. Ҳақиқатдан ҳам оғир кейс ва энди ўзимча ҳозирги фикрим билан ўйлайман, агар биринчи куни шу нарса оммавий ахборот воситасида эълон қилинганда, балки бошқа қизлар тирик қолармиди деб» дейди Абдуллаева.»

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.