Британия Саудия Арабистонини ҳусийчилардан ҳимоя қилиш учун қирувчилар юбормоқда
Буюк Британия Ямандаги ҳусийчиларнинг ракета ва дрон ҳужумларидан Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун Эурофигҳтер Тйпҳоон қирувчиларини юбормоқда. Лондонга кўра, самолётлар фақат шаҳарлар ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш вазифаларини бажаради, ҳужумларда қатнашмайди.

Британия Саудия Арабистонини ҳусийчилардан ҳимоя қилиш учун қирувчилар жўнатмоқда
ДВ хабарига кўра, Британия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда 20-октабр куни маълум қилган. Бу қарор Эронга иттифоқчи ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига ҳужумлари кучайган бир пайтда қабул қилинган.
Қирувчилардан ташқари, Британия ҳарбий техникани ташиш учун Аирбус А400М транспорт самолётини ҳам юборади. Шунингдек, мамлакатга британиялик ҳарбий маслаҳатчилар ҳам жўнатилади.
Лондон ҳусийчиларнинг фуқаролик обьектларига, жумладан, Ар-Риёд аеропортига уюштирган зарбаларини қоралади. Британия мудофаа вазири Уес Стритинг бу ҳужумларни минтақадаги вазиятни кескинлаштирувчи ҳаракатлар деб атаган.
10-октабр куни Ар-Риёддаги Қирол Холид номидаги халқаро аеропортга берилган ракета зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 308 киши жароҳатланган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳусийчилар ўз зиммасига олган.
Гуруҳ Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини «ҳарбий операциялар зонаси» деб эълон қилиб, йўловчи самолётларини ундан фойдаланмасликка чақирган. Кейинроқ аеропорт яна ҳужумларга учраган.
Ҳусийчилар сентабр бошида Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларини кенгайтиришини билдирган ва Саудия Арабистони жанубидаги тўрт шаҳарга зарба берган эди. Ўша ҳужумларда 70 дан ортиқ киши жабрланган, нефт обьектларида ёнғинлар чиққан. Саудия томони эса Яманнинг ҳусийчилар назоратидаги вилоятларига 60 дан ортиқ ҳаво зарбаси берган.
Сентабр ойида ҳусийчилар Қизил денгиз соҳилидаги Моха порти ва Боб ал-Мандаб бўғозидаги айрим оролларни ҳам эгаллаган. Мазкур бўғоз жаҳон савдоси ва нефт ташувлари учун муҳим йўналиш ҳисобланади.
Гуруҳ Боб ал-Мандаб орқали ҳаракатланиш Саудия кемаларидан ташқари барча тижорат кемалари учун хавфсиз эканини даъво қилган. 19-сентабрда эса Саудия бощилигидаги коалиция ҳусийчиларнинг Ар-Риёдга йўналтирилган баллистик ракетаси тутиб қолинганини маълум қилган эди.

