Дунё

Бразилияда онлайн қимор тақиқланди

Фойдаланувчилар ўз маблағларини ечиб олишлари учун букмекерлик компанияларининг сайтлари 5-октабргача очиқ бўлади. 6-октабрдан бошлаб эса ушбу сайтлар блокланади.

Бразилияда онлайн қимор тақиқланди

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакат ҳудудида виртуал казинолар ва пул тикиладиган онлайн ўйинлар тўлиқ тақиқланишини маълум қилди.

«Бу саратонга ўхшайди: ўсимтани йўқ қиласан ёки ўсимта сени ўлдиради», - дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради

Мазкур чора президентлик сайловлари арафасида жорий этилди. Сайловнинг биринчи босқичи 4-октабрга белгиланган.

«Биз жамоат саломатлиги соҳасида онлайн пул тикиш билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келдик. Бу жиддий муаммо», - деди молия вазири Дарио Дуриган.

Унинг айтишича, фойдаланувчилар ўз маблағларини ечиб олишлари учун букмекерлик компаниялари сайтлари 5-октабргача очиқ қолади. 6-октабрдан бошлаб эса иловалар дўконлари ва интернет-провайдерлар ушбу сайтларни блоклаши керак.

Президентлик сайловида номзодини қўйган сенатор Флавио Болсонару эса бу тақиқни «популистик, иккиюзламачи ва сиёсий мақсадларга қаратилган» қарор деб атади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.