Маҳаллий

Боткин қабристонидаги қабрларга зарар етказгани учун қурувчига 88 млн сўм жарима солинди

Тошкентда Боткин қабристонидаги қабрларга зарар етказилганидан кейин қурилиш ташкилотига БҲМнинг 200 баравари (88 млн сўм) миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда пойтахт қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси маълум қилди. Текширувга қурилиш ишлари вақтида қабристон деворига зарар етказилгани ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарлар сабаб бўлди. Инспекторлар бошқа ташкилотлар вакиллари билан биргаликда вазиятни ўрганиб чиқдилар. […]

Боткин қабристонидаги қабрларга шикаст етказгани учун қурувчи ташкилот 88 млн сўм жаримага тортилди

Тошкентда Боткин қабристонидаги қабрлар шикастланганидан сўнг қурилиш ташкилоти БҲМнинг 200 баравари, яъни 88 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда пойтахт Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси хабар берди.

Қурилиш ишлари давомида қабристон деворига шикаст етказилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар текширув ўтказишга асос бўлди. Инпекторлар бошқа ташкилотлар вакиллари билан биргаликда жойига бориб, вазиятни ўргандилар.

Ҳодиса Яшнобод туманидаги "Султонали Машҳадий" маҳалласида юз берган. Тадбиркорлик субъекти ҳудудида қўшимча бино қуриш учун ер қазиш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Текширув давомида қурилиш тегишли рухсатномаларсиз ва шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда бошлангани аниқланди. Инспекция маълумотларига кўра, қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги сабабли қабристон девори ва бир нечта қабрлар шикастланган.

Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилган. Ташкилотга нисбатан БҲМнинг 200 баравари, яъни 88 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.