Болгарияда президент сайлови иккинçи турга қолди
Болгарияда президентлик сайловининг биринçи турида ҳеç бир номзод зарур мутлақ кöпçилик овозини ололмади. Дастлабки натижаларга кöра, амалдаги президент Илияна Ётова 34,6 фоиз, собиқ боş вазир Андрей Гюров эса 32 фоиз овоз билан етакçилик қилмоқда. Иккинçи тур 1-ноябрда öтказилиşи кутилмоқда.

Болгарияда президент сайлови иккинчи босқичга қолди.
25-октабрдаги овоз беришда сайловчилар иштироки атиги 22,2 фоизни ташкил этди. Бу президентни биринчи турда сайлаш учун зарур бўлган 50 фоиздан юқори иштирок даражасидан анча паст.
Сайлов кампаниясининг дастлабки босқичи кам сонли митинглар, теледебатлар ўтказилмагани ва асосий номзодларга қаратилган шахсий ҳужумлар билан кечди. Сўнгги ҳафталарда эса Украинага ёрдам бериш масаласидаги қарашлар фарқи асосий мавзулардан бирига айланди.
Илияна Ётова урушни дипломатик йўл билан тугатиш тарафдори эканини билдирган. У Болгария ҳарбийлари Украинага юборилмаслигига сайловчиларни ишонтиришга уринган, гарчи бу масала кенг жамоатчилик муҳокамасининг асосий мавзуси бўлмаган бўлса ҳам.
Ғарб тарафдори сифатида таърифланаётган Андрей Гюров эса аввалроқ Украинани қўллаб-қувватлаган. У ҳукуматга раҳбарлик қилган даврида Киев билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаган.
Сайлов кампаниясига Қора денгиздаги хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалар ҳам таъсир кўрсатган. Октабр ойида Болгария соҳиллари яқинида тўртта савдо кемаси, тахминларга кўра, дронлар ҳужумига учраган. София яқинидаги Старлинк стансияси эса ўт қўйилиши оқибатида зарарланган.
Нашрга кўра, Ётова ва Румен Радев бощилигидаги ҳукумат бу ҳодисаларга эҳтиёткор муносабат билдириб, уларга аниқ баҳо бермаган ва айбдорларни номламаган.
Болгарияда президентнинг ваколатлари чекланган бўлса-да, у мамлакатни халқаро майдонда намоён этади ва олий бош қўмондон ҳисобланади. Шунингдек, бўш прокурор ва олий судлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолайди, конституцияда белгиланган шахслар доирасидан вақтинча бўш вазир тайинлайди ҳамда парламент қабул қилган қонунларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.

