Бокуда Ташкент Сонтент Маркет (ТСМ) тақдимоти бўлиб ўтди
Ташкент Сонтент Маркет МДҲ ҳудудидаги энг йирик контент маркетларидан бирига айланиши, бир майдонда турли мамлакатларнинг

Бокуда Ташкент Сонтент Маркет (ТСМ) тақдимоти ўтказилди
Буилдинг Труст тҳроугҳ Медиа ин а Поларизед Ворлд мавзусига бағишланган СИСА Медиа Форум доирасида Боку Конгресс марказида Ўзбекистонда яратилаётган медиа контентни илгари суриш ва тарқатишга йўналтирилган халқаро платформа — Ташкент Сонтент Маркет (ТСМ) тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот Озарбайжон Республикаси Медиа ва телерадиоешиттириш кенгаши кўмагида ташкил этилди. Унда Озарбайжон телевидение ва медиа индустриясининг етакчи вакиллари, шунингдек, халқаро медиа-форум иштирокчилари қатнашди.
Тақдимот чоғида иштирокчиларга Ташкент Сонтент Маркет фаолиятининг асосий йўналишлари, халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳамда Ўзбекистонда яратилаётган телевидение, ҳужжатли, кўнгилочар ва рақамли контентни хорижий бозорларда илгари суриш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, телекомпаниялар, медиа платформалар, продюсерлик марказлари ва контент ҳуқуқ эгалари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида урғу берилди. Иштирокчиларга Ўзбекистонда яратилган контентни харид қилиш ва тарқатиш имкониятлари, шунингдек, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш салоҳияти ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди.
Ташкент Сонтент Маркет халқаро иштирокчилари орасида Амазон МГМ Студиос, Приме Видео, ББС Студиос, СНН, Сонй, Банижай Америсас, НБСУниверсал, Нетфлих, Року, ЁуТубе, Варнер Брос., ЗДФ, Санал+, Франсе ТВ, ТФ1, Тенсент Видео, иҚИЙИ, мк2 ҳамда глобал контент индустриясининг бошқа етакчи компаниялари ва медиа холдинглари бор.
Тақдимот давомида халқаро компанияларнинг кенг кўламдаги иштироки Озарбайжон медиа индустрияси вакиллари учун ҳам янги имкониятлар яратиши қайд этилди. Озарбайжон телеканаллари, продюсерлик компаниялари ва контент ҳуқуқ эгалари учун Ташкент Сонтент Маркет ўз контентини халқаро аудиторияга тақдим этиш, дистрибюсия ва копродуксия йўналишида янги ҳамкорлар топиш, шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.
Ташкент Сонтент Маркет МДҲ ҳудудидаги энг йирик контент маркетларидан бирига айланиши, бир майдонда турли мамлакатларнинг етакчи контент ишлаб чиқарувчилари, телеканаллари, ОТТ платформалари, дистрибюторлари ва ҳуқуқ эгалари вакилларини жамлаши кутилмоқда.

