Маҳаллий

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди

Тақдимотда ўзбек филмлари ва сериалларини хорижий бозорларга олиб чиқиш, чет эл контентини харид қилиш ҳамда

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда намойиш этилди

Олмаотада бўлиб ўтган Ворлд Сонтент Маркет тадбирида Контент маркази вакили, актёр ва режиссёр Рашид Маликов Ўзбекистон медиа лойиҳалари, ишлаб чиқилаётган кино ва сериаллар юзасидан тақдимот қилди.

Тақдимот давомида ўзбек филмлари ва сериалларини хорижий бозорларга олиб чиқиш, чет эл контентини харид қилиш ҳамда ҳамкорликда кино ва медиа лойиҳалар яратиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги суратга олиш масканлари ва маҳаллий ижодий жамоалар билан ишлаш имкониятлари ҳам таништирилди.

Ворлд Сонтент Маркет доирасида Контент маркази томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павилонида Севимли ТВ, Зўр ТВ, МЙ5, Ренессанс ТВ, Биз ТВ, Солнечний ТВ телеканаллари ҳамда Салом ТВ, СПлай, Зўр Плай, Биз Медиа онлайн платформалари, "Панорама Фох", "Медиа Шов ТВ" каби хусусий киностудиялар вакиллари қатнашиб, Б2Б музокараларда иштирок этдилар.

Шунингдек, иштирокчилар 2027 йил 4–5 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Ташкент Сонтент Маркет тадбирига таклиф қилинди ва бу таклиф улар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.